Latest news

11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  9 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди" News

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди"

"Қизилқум" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (2:0) сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамшид Саидов: Ғалаба доимо ёқимли. Ўйин учун стратегиямиз иш берди. Ҳимоядан ўйнаб, рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"ни иккинчи марта мағлуб этдик.

- "Қизилқум" қарши ҳужумлар эвазига ғалабага эришди. Режа ўйин бошидан шундаймиди ёки баҳс давомида шу қарорга келиндими?

- Баҳс учун режамиз шундай эди. Услубимиз фойда берганидан хурсандман.

- "Қизилқум" ўртамиёна жамоалар билан кучсиз, етакчилар билан кучли ўйнайди. Кийиниш хонасида сеҳрли сўз айтасизми?

- Мен ҳам ўзимга шу саволни бераман. Менимча, бунинг бари психология билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибга паст баҳо бериш каби нарсалар кучсиз ўйинга сабаб бўлади.

- Акаки Шулая ҳужумкор ярим ҳимоячи эди, бугун у ҳимояда ҳаракат қилди. Сабаби нима?

- Беш ҳимоячи бўлиб, ҳимоядан ўйнадик ва қарши ҳужумларни кутдик. Бугунги стратегиямиз шундай эди.

- Лобжанидзенинг жароҳати қанчалик жиддий? Шикастланган дарвозабон - Роберт Озолс қачон сафга қайтади?

- Озолс сафга қайтиш учун вақт етади. 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Тиббий кўрик хулосаларини кўриш лозим.

- Ҳумоюншоҳ Сайётов бугун яхши ҳаракат қилди. У ўйиндан-ўйинга очиляптими ёки аввал ҳам маҳоратли посбонмиди?

- Сайётов истиқболли посбон. У аста-секинлик билан ўсиб, тажриба тўплаб бормоқда. Сўнгги 3та ўйнда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.

- Акаки Шулая билан шартнома қачонгача белгиланган, у билан битим узайтириладими?

- Шулая билан келишув йилнинг охиригача амалда. Узайтириш ҳақида ҳозир аниқ жавоб бера олмайман.






Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика