Жамшид Саидов: "Ўйин тақдирини пенальти ҳал қилди"
18 aug 2020 19:28
News
Жамшид Саидов: "Ўйин тақдирини пенальти ҳал қилди"
Унда иштирок этган "Бухоро" жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов қуйидаги фикрларни билдирди:
- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Битта пенальти ҳаммасини ҳал қилди. Футболчиларга катта раҳмат, жамоамиз охиригача курашди. Қисқа вақт ичида кетма-кет ўйин ўтказиш осон эмас. Таркибимизда ёшлар кўп ва уларга вақт керак бўлади. Афсуски, ўзимиз кутган натижага эриша олмадик.
- Ёзги трансфер ойнасида таркиб кучайтириладими?
- Кучайишга ҳаракат қиламиз, лекин бу ўринда клубдаги молиявий аҳволниям ҳисобга олиш керак. Клубда қийинчиликлар бор. Муаммо ҳал бўлмагунча ПФЛ барибир заявкадан ўтказмайди, шу боис ҳаммаси жойига тушишини кутамиз. Сафимизда баъзилар бугун иккинчи ўйинини ўтказди. Уларни ҳам тушуниш керак.
- Клубларнинг давлат активлари агентлигига ўтишига қандай қарайсиз?
- Мен бу яхши ёки ёмонлигини билмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments