Latest news

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  7 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Жамшид Саидов: "'Олимпик'га қарши муваффақиятсиз ўйиндан кейин мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик" News

Жамшид Саидов: "'Олимпик'га қарши муваффақиятсиз ўйиндан кейин мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Андижон" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Шогирдларим учрашувнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаб туришганди. "Олимпик"га қарши муваффақиятсиз ўйиндан кейин мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Йигитлар масъулиятни ҳис қилиб туришганди ҳамда кўрсатмалар ва ўзларига бириктирилган вазифаларни бажарди, шу боис, улардан жуда миннатдорман.

- Ҳисоб 3:0 кўринишига келишини кутмаганмидингиз?

- Нима десам экан, кутмагандим дея олмайман-у, фақат ғалаба қозонишга умид қилгандим. Чунки йигитлар руҳан ғалабага тайёр эди. 

- Акаки Шулая дисквалификациясининг бекор қилиниши қандай содир бўлди?

- Акаки бизнинг ҳужумкор асосий таркиб ўйинчиларидан бири саналади. "Олимпик"га қарши ўйиндан сўнг дарҳол апелляция бердик, чунки мен ҳам учрашувни кузатдим. Сариқ карточка кўрсатилиши баҳсли ҳолат эди. Худога шукр, апелляцияда ютиб чиқдик, бугун унинг катта фойдаси тегди. 

- Кухианидзенинг жароҳати жиддий эмасми?

- Очиғини айтсам, у билан гаплашмадим. Георгий жиддий шикастланган ва даволанмоқда. Унинг кейинги фаолияти қандай бўлишини вақт кўрсатади. Биз ҳали ҳеч нарсага эришмадик, кураш давом этади. Олдинда бизни иккита ўйин бизни кутиб турибди, максимал даражада курашамиз.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика