Latest news

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  57 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас" News

Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"

Суперлига 9-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Пахтакор" қандай ўйнашини билгандик ва тайёр эдик. Афсуски, "Пахтакор"нинг ўн киши бўлиб қолганидан фойдалана олмадик. Очиқ ўйин бўлди, "Пахтакор" қарши ҳужум эвазига ҳисобда олинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам борларини берган ўйинчиларимга, Навоийдан келиб жамоани қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

— Дуранг натижа қайд этилди. Иккинчи таймда "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолгани эвазига ғалаба қозона қозонишингиз мумкин эди. Иккинчи таймдаги ўйин биринчисидан фарқ қилди. Умуман, ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?

— Четлатишдан сўнг "Пахтакор" ҳимояланиши бизга фойда бериши керак эди. Аммо, уларнинг қарши ҳужумлари хавфли. Шу сабабли, мен бундан қониқмадим. Аммо, бу футбол. Айрим пайт жамоа ўн киши бўлиб ҳам яхши ўйнайди. "Пахтакор" бугун иккинчи таймда, айниқса сўнгги дақиқаларни жуда яхши ўтказди. Ҳа, улар тўлиқ ҳимояланишди, аммо уларда ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган Черан каби ўйинчилар бор. Биз қарши ҳужумлардан чўчидик, аммо ўз мақсадимизга ета олмадик ҳам. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо якун етмади деб ўйлайман.

— "Пахтакор"нинг сўнгги 3-4та ўйинини кўрсак ҳакамлар 50га 50 вазиятларда рақиблар фойдасига қарор чиқармоқда. Сиз қизил карточка ва пенальти тўғрисида нима дея оласиз?

— Сизга битта нарсани айтаман. Мен ҳеч қачон ҳакамларни таҳлил қилмайман, бу иш билан шуғулланадиганлар бор. Масалан, менда ўтган "Олимпик"га қарши ўйиндаги ҳакамлик борасида саволлар бор. Мен Суперлигадаги ўйинларни кўраман, ҳа, қаердадир хатолар йўқ эмас, улар ҳам хато қилади.

— Ўзбекистонга ВАР керакми? Масалан, ВАР орқали кўрилаётган пайтларда қизил карточка ёки пенальти юз фоиз бўлмаса берилмаяпти. Аммо, инсонийлик фактори сабаб минг фоиз пенальти ёки қизил карточка бўлмоқда.

— Мен ВАР кўп ҳолларда жамоалар катта ёрдам бермоқда деб ҳисоблайман. Масалан, милли сонияларда ҳакам ва мен ҳам вазиятларни кўрмай қолишимиз мумкин, аммо кейинчалик такрорий лавҳаларда бу кўринади. Ҳатто ўша қизил вазият билан боғлиқ ҳолат ҳам. "Пахтакор" футболчилари ва мураббийлари норозилик билдирди. Ҳакамлик жуда нозик иш. Биз шунчаки юқоридан қараб қўя қоламиз, улар турли хил ракурсдан вазиятни баҳолашади. Шу сабаб, ҳакамларни ҳеч қачон таҳлил қилмаганман ва бу менинг ишим эмас. Футболчиларни таҳлил қилишим мумкин, аммо ҳакамларни таҳлил қилиш менинг ваколатимга кирмайди.

— Акакий Шулаянинг йўқлиги қандай таъсир ўтказди? Бугун "Қизилқум" қанотлардан ҳужумлар қилди ва мақсадига эришишига озгина қолгандек кўринди.

— Ҳа, жамоа етакчиларидан бири "Олимпик"га қарши ўйиндаги четлатишдан сўнг йўқ эди. Албатта, унинг бугунги ўйиндаги ҳаракатлари жуда фойдали бўлган бўларди.

— Ўзингиз айтганингиздек, "Пахтакор"нинг хавфли қарши ҳужумлари сабаб жамоанинг нафақат ҳужум ҳақида, балки ҳимоя ҳақида ҳам ўйлаши керак эди. Марказий ҳимоячиларингиздан қониқдингизми ёки бу "Пахтакор"нинг тажрибали ўйинчилари билан боғлиқ эдими?

— Ҳа, айрим вазиятларда марказий ҳимоячиларимнинг ҳаракатларидан қониқмадим, улар хато қилишди. Шундай вазиятлар бўлдики, Чераннинг ўзи иккита гол уриши мумкин эди, бунга фақатгина аниқлик етишмади. Черан, Ҳамдамов бор, бошқа ёш ўйинчилар ҳам ўйиндан-ўйинга қўшишмоқда. Уларда яхши мактаб бор ва улар ўзбек футболининг байроқдорларидан биридир. Уларда ҳозир янгиланиш кетмоқда, улар иккинчи даврада ўзига келади деб ўйлайман. Улар ўйиндан-ўйинга қўшишмоқда.



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика