Latest news

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Жамшид Саидов: "Машъал"нинг барча аъзолари мен учун дўст ҳисобланади" News

Жамшид Саидов: "Машъал"нинг барча аъзолари мен учун дўст ҳисобланади"

"Бухоро" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.
"Биринчи навбатда бутун Ўзбек халқини Қурбон ҳайити муносабати билан клубимиз номидан муборакбод этаман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун бизни хато қилишга ҳаққимий йўқ эди. Нафақат бугун умуман мавсумнинг қолган барча ўйинида ҳар бир очко учун сўнгги сониягача курашамиз. Бунга турнир жадвалиданинг сўнггидаги жамоалар ўртасида кечаётган кураш ҳам сабабчидир. Ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. "Машъал" мен учун бегона жамоа эмас. Узоқ муддат бу жамоа билан бирга бўлганман. Жамоанинг барча аъзоларимиз мен учун дўст ҳисобланади. У ерда ишлаганим боис рақибнинг бу ўйинга қанчалик жиддий тайёргарлик кўрганини билар эдим. "Машъал"нинг ўйинларига бефарқ эмасман ва кейинги ҳар бир учрашувида омад тилайман.

Албатта "Машъал"да иш олиб борганим бугунги ўйинда жамоани имкониятларини билишимга қийинчилик туғдирмади ва етарлича фойдали бўлди. Йигитлар кўрсатилган топшириқларни 100 фоиз бажаришди. Агар биринчи бўлиб рақиб ҳисобни очганда бутунлай ўйин ўзгариб кетиши мумкин эди. Футболчилар тахликага тушиб қолмади ва ўзини қўлга олган ҳолда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Иккинчи голдан сўнг ишонч ортди. Шерзод Файзиeв томонидан киритилган гол ажойиб бўлди. Кутилмаган бу голда ҳеч кимни айблай олмайман", - дейди Жамшид Жалолович.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика