Latest news

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  6 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  21 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  35 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

Жамшид Саидов: "Бухоро"да ҳозир тенг кучли иккита таркиб бор" News

Жамшид Саидов: "Бухоро"да ҳозир тенг кучли иккита таркиб бор"

"Бухоро" - "Андижон" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Хатоларга йўл қўйдик, бунга қадар олий лигада гол ўтказмагандик. Бугун эса 2та гол ўтказдик. Бироқ рақибдан кўпроқ гол урдик. Очиқ ва чиройли ўйин бўлди. Бунча кўп мухлислар олдида мағлуб бўлиш ва ёмон ўйинга ҳаққимиз йўқ эди. Жамоа ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилмоқда", - дейди Жамшид Саидов.

"Ўтказилган голларда ҳимоячиларимиз хато қилишди, шу боис уларни кўриб чиқамиз кейинги ўйинларда бунда бўлмаслигига уринамиз. Бугун Сардор Қобулжонов илк бор қайдномага киритилди. Сардор Раҳмонов ҳам жароҳатидан қутулди ва ёшлар лигасида майдонга тушди. Ҳозир Бобур Омоновда жароҳат бор. Бизни 24 апрель куни "Насаф"га қарши жиддий ўйин кутиб турибди".

"Андижон" бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Биз рақиб сафида Йовановичнинг ҳаракатларини кузатдик. У иккинчи қаватдаги 90 фоиз курашларни ютди. Ҳимоячиларимизга кўп ташвиш туғдирди".

"Камолиддин Мурзоев марказий ҳужумчи. У гол урмаяпти дегани бу ёмон ўйнаяпти дегани эмас. Мурзоев майдонда катта кўламдаги ишни бажармоқда, шерикларини қулай вазиятларга чиқармоқда. Ҳа ҳозирча гол урмаяпти. Аммо ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман".

"Шавкат Саломов жамоамиз сардори, етакчимиз. У ўз уйида, мухлислари қаршисида ўйнашмоқда. Ҳозир бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Қўқондаги баҳсга қаранг Пардаев ва Неъматов асосий таркибда тушганди. Бугун эса бошқалар. Олий лига ҳам узоқ давом этади. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш", - дейди Саидов.

"Бухоро" матбуот хизмати
 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика