Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  9 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди" News

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, қийин ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда "Сурхон" вакиллари кўпроқ имкониятларга эга бўлишди. Биз учрашувнинг биринчи қисмида бўш ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, вазиятлар яратдик. Бироқ биргина хато қимматга тушди. Рақиб айнан ўша хатодан фойдаланиб гол уриб кетди. 


- Кухианидзе нега эртароқ алмаштирилмади? 


- У ҳаракат қилди, фаол бўлишга интилди. Ёмон ўйнади деб айта олмайман. Иккинчи бўлимда янги кучларни майдонга ташлаб, ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. 


- Асрор Ғофуров билан боғлиқ вазиятдаги фикрингиз? 


- Вазиятга баҳо берувчи ҳакамлар ва ўйин назоратчилари бор. Буни муҳокама қилиш менинг ваколатим доирасидаги иш эмас. Ҳакам вазиятни кўрди, VAR орқали ҳам таҳлил қилди. Ишонч билан шундай қарорга келган экан, биз бунга эътироз билдирмаймиз. Кимдир жиддий жароҳат олиб қолмаслиги тарафдоримиз. 


- Кубокдаги ўйинда жамоангиз асосий таркибда ўйнамаганди. Шу боис балки футболчиларга бир оз тонус етишмагандир?  


- Бўлиши ҳам мумкин. Балки нотўғри ҳамдир. Бу футбол, олдиндан нима бўлишини билмаймиз. Биз кубокда ҳам, бугун ҳам ғалаба учун ўйнадик. 


- Иккинчи бўлимда жамоангиз ўйини кучайиб кетди. Сир бўлмаса, танаффусда футболчиларга нималарни айтдингиз? 


- Биринчи бўлимда ёмон ўйнаганимиз ҳақида айтдим. Ўйинни кучайтиришимиз ва ғалаба ҳақида ўйлаш лозимлигини тушунтирдим. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ вазиятларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика