Latest news

19:10Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  2 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  6 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  17 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган" News

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"

"Навбаҳор" етакчиси Жамшид Искандеров янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.

Футболчи дастлаб "Астана"га қарши кечган ўйин ҳақида тўхталди.



"Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионатга тайёргарлик давом этмоқда. Бош мураббий ҳар бир позицияга янги футболчиларни синовдан ўтказяпти. Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик керак, деб ўйлайман. Буёғига енгиллашган ҳолда ҳозирликни давом эттиряпмиз", – дейди Жамшид Искандеров.

- Янги футболчиларнинг қўшилиб кетиши қийин бўлмаяптими?

- Тушунмовчиликлар бўлиши табиий. Ҳали вақтимиз бор, мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз, деб ўйлайман. 

- Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас, десак тўғрими?

- Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. "Рубин" билан аламли мағлубият бўлди. Ўша куни бизнинг кунимиз эмас экан. Бу ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

- Ўтган йили жамоа чемпионликка яқин келганди. 

- Авваламбор, насиба. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам юқори мақсад қўйилганди. Спортда ким ютиши ёки ютқазишини олдиндан ҳеч ким билмайди.

- Четдан таклифлар бормиди?

- Раҳбарият билан келишган ҳолда "Навбаҳор"да қолдим. 

- Бошқа жамоаларни ҳам кузатяпсизми?

- Ҳар бир жамоага қизиқамиз. Футболчилар ҳам бир-бирини кузатади.

- "Навбаҳор" мухлисларига нима деган бўлардингиз?

- Аввало, соғ-саломат бўлишсин. Улар бизни доим яхши қўллаб-қувватлаб келишган.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика