Latest news

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  174 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз" News

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз"

"Бухоро"га қарши беллашувда сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган "Андижон" навбатдаги турда ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

"Бухоро" билан кечган учрашув ва олдинда кутаётган бекободликлар билан баҳс ҳақида "бургутлар"нинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўтган учрашув ҳақида оддий фикр билдиришим мумкин. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган бежиз айтилмайди. Ҳа, "Андижон"да 11 метрлик нуқтадан зарбаларни ўзим йўллаяпман. Штатли пенальтичи сифатида қачон тайинландим? Қўқонда бундай имконият бўлмаган. Чунки, у ерда пенальтилар қироли бор. "Машъал"да тўп тепиб юрган пайтларимда пенальтиларни кўпроқ ман тепардим. Бундай вазиятда сиз дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қоласиз. Устунлик кўпроқ зарба бераётган футболчида бўлади. "Металлург" билан ўйинда вазиятлардан фойдалана олмасак ўзимизга қийин бўлади. Бошқа томондан ўз майдонимизда ҳаракат қилиш бизга қўшимча устунлик беради деб ўйлайман. Афсуски, карантин туфайли учрашув мухлисларсиз ўтказилади. Лекин, ҳозирча шунга мажбурмиз",- дейди Жамшид Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз маҳоратли ярим ҳимоячи ортда қолган 4 турда рақиблар дарвозасини 3 маротаба пенальтидан аниқ нишонга олди. 


Жамшид Ҳасанов "Қўқон-1912" либосида "Андижон"га қарши.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика