Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Жамшид Болтабоев: “Пахтакор–79” ҳар доим ёдимизда” News

Жамшид Болтабоев: “Пахтакор–79” ҳар доим ёдимизда”

1979 йилнинг 11 август куни ўзбек футболи жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.
Худди шу куни “Пахтакор” жамоасининг йигитлари Украина осмонида самога сочилди. Биз ҳар йили 11 август санасини қайғу ва алам билан ёдга оламиз. Эртага ушбу йигитларимизнинг бу ёруғ оламдан кўз юмганига роппа – роса 37 йил бўлади. Ушбу қайғули кунни эслаб “Пахтакор” клубининг футболчиси Жамшид Болтабоев “Пахтакор – 79“ жамоасини бир зум ёдга олди.

-  Биз ҳар йили 11 август санаси куни бутун жамоа билан “Пахтакор” стадионида йиғилиб Боткин қабристонига бориб уларни эслаб қабрларига гуллар қўйиб зиёрат қиламиз. Ўша пайтда “Пахтакор” жамоаси жуда ҳам кучли бўлган. Киевнинг “Динамо”сига тўртта гол уриб мағлубиятга учратишган.

Агарда ўша мудҳиш воқеа бўлмаганида балки футболимиз бунданда ривожланган бўлармиди. Михаил Ан, Федеров, Олим Аширов мана шу футболчиларнинг ўйинларини катталардан эшитиб келганмиз. Менимча авлоддан – авлодга ўтиб келса керак. “Пахтакор – 79” жамоаси ҳар доим ёдимизда бўлади. Биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз”, - дейди “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика