Жамолиддин Убайдуллаев: "Бу йил ҳам "Сўғдиёна"ни мағлуб этмоқчимиз"
21 jun 2016 11:26
News
Жамолиддин Убайдуллаев: "Бу йил ҳам "Сўғдиёна"ни мағлуб этмоқчимиз"
"Сўғдиёна" - "Бухоро" учрашувидан олдин бухороликлар футболчиси Жамолиддин Убайдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат ёшлар лигаси доирасидаги ўйиндан кейин бўлиб ўтди.
"Бугун жиззахлик тенгдошларимизга қарши яхши ўйин намойиш этдик. Майдон ҳолати бизга ўз имкониятимиздан паст даражада ўйнашга мажбур қилди. Шунга қарамай бизда кўплаб голли вазиятлар бўлди, афсус улардан унумли фойдалана олмадик.
Эртага "Сўғдиена"га қарши ўйин жуда шиддатли тарзда кечади деб ўйлайман. Айнан ушбу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари ҳали-ҳамон кўпчилик ўзбек футболи мухлислари эсдан чиқаришгани йўқ. "Йил ўйини" мақомини олган ўша учрашувда жамоамиз ғалаба қозонганди. Эртага ҳам жамоалар томошабоп футбол намойиш этишларини кутяпман", - дейди Убайдуллаев.
"Бухоро" матбуот хизмати

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments