Latest news

19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  15 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  1 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  5 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  11 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  6 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз" News

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси февралда Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 22 ва 23 январь кунлари Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар икки баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу икки учрашувдан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Жамолиддин Шариповдан интервью олдик.

- Январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? Мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
- Январдаги йиғинда кўпроқ тактика, прессинг қилиш ва прессингдан чиқиш устида ишладик. Шунингдек, стандартлардан қандай фойдаланиш борасида ҳам шуғулландик.

- Осиё чемпионати гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирги пайтда Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, футзал тезлик билан ривожланиб бормоқда. Гуруҳимиздаги рақибларга келсак, Ливан терма жамоаси бизга ноқулай рақиб ҳисобланади, Қирғизистон эса тайёргарликни чет давлатларда олиб бормоқда. Арабларни эса ҳали яхши билмаймиз, шунинг учун ҳам уларни кучсиз деб айта олмайман.

- Уларни қанчалик ўргандинглар?
- Ҳозир рақибларимизни ўрганиб чиқмоқдамиз. Ливанда индивидуал жиҳаттан кучли ўйинчилар кўп, қўшниларимиз эса жамоавий ўйин кўрсатишади. Биз шуларга қарши тайёргарлик кўраяпмиз.

- Чемпионатни Тошкентда ўтиши сизларга қанчалик ёрдам беради?
- Ўз уйимизда ўйнаганимизда мухлислар жуда катта ёрдам беради. Буни 2010 йилги Осиё чемпионатида ҳам кўрганмиз, бу сафар ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришларини хоҳлаймиз.

- Қозоғистонга қарши иккита ўйин ўтказилди. Бу ўйинлар жамоамизга қанчалик фойдали бўлди деб ўйлайсиз?
- Қозоғистон кучли терма жамоа, уларнинг таркибида маҳаллийлаштирилган бразилияликлар бор. Айни пайтда улар яхши формада, бизга ана шундай кучли жамоалар билан ўйинлар керак. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар орқали хатоларимизни кўриб, уларни тўғрилашга ғаракат қиламиз.

- Жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендезга қандай таъриф бера оласиз? Унинг ўзгача жиҳатлари борми?
- Мендез жуда кучли мутахассис, ҳар бир нарсага аҳамият беради.  Машғулотларда охирги кучимиз қолгунча ишлатишга ҳаракат қилади, ўйин пайтида ким қаерда ўйнаши кераклигини билади.

- Тошкентдаги чемпионатдан олдин мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Мухлислар ҳамма ўйинларимизга келиб бизни қўллаб туришларини истардим. Ўз навбатида биз ҳам мухлислар ишончини оқлашга интиламиз.
Насиб қилса, Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика