Latest news

14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  3 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   1 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  14 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  22 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  16

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди News

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди

Янги мавсум олдидан Суперлига клублари таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

24 январдан "Олимпик" жамоаси Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичи ҳисобланади.

Тимур Кападзе жамоаси таркибига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида, иккинчи қисмини эса Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказган Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Олимпик"да ўтказади. У ижара асосида Кападзе жамоасига ўтди. Унинг трансфер ҳуқуқи "темирйўлчилар"га тегишли.


Бундан ташқари, ўтган мавсум "Ордабаси" билан Қозоғистон Премьер лигасида бешинчи ўрин ва мамлакат кубогида ғолибликни қўлга киритган Одил Абдумажидов ҳам ижара асосида "Олимпик"да ўйнайди. 21 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи "Металлург" клубига тегишли. У "Ордабаси"да ҳам ижарага ўйнаганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдумажидов ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 23та учрашувда майдонга тушган ва 2та гол уриб, 3та голли пас берган. Кубокда эса 6та беллашувда ўйнаган.

Жасур ҳам, Одил ҳам "Олимпик" билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Одил Абдумажидов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика