Latest news

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  1 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  14 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Жалолиддин Машарипов: "Қатар устидан ғалаба қозонсак, Жаҳон чемпионати масаласини 90 фоизга ҳал этамиз" News

Жалолиддин Машарипов: "Қатар устидан ғалаба қозонсак, Жаҳон чемпионати масаласини 90 фоизга ҳал этамиз"

Championat.asia сайти вакиллари Доҳада Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машариповни суҳбатга тортишди.


- Жалолиддин, шамоллаб қолганингиз туфайли охирги ўйинда иштирок этмадингиз. Бунинг аломатлари жиддий эмасми?

- Жиддийроқ эди. Охирги ўйиндан олдин туни билан иситмалаб чиқдим ва меҳмонхонада қолишимга тўғри келди. Мана ҳозир терма жамоа ихтиёрига етиб келдим. Озгина асоратлари бор. Худо хоҳласа, термамиз ўйинигача соғайиб кетаман деган умиддаман.

- Жамоангиз ОЧЛда Неймар етакчилигидаги "Ал Ҳилол"га қарши ўйнади. Жамоангиз кучли рақибга мағлубиятга (0:3) учраганига қарамай, учрашув қизиқ кечди. Натижа қониқарсиз, аммо ўйин чиройли ўтди. Ушбу баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Ал Ҳилол"да дунё юлдузлари йиғилган. Шунга қарамай, муносиб ҳаракат қилдик. Учрашувдан олдин йигитларга айтиб ўтгандим, шерикларим профессионал футболчилар, буни тўғри қабул қилишди. Уларга ҳозирги кунда футболни номлар ўйнамаслигини таъкидладим. Рақиб кичик хатоларимиздан унумли фойдаланди. Бизда ҳам бир талай имкониятлар пайдо бўлди, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. "Ал Ҳилол"даги ўйинчилар хатоларни кечирмайди ва бундан фойдаланиб қолади.

- Бизни хурсанд қилгани, Сречко Катанец кеча тунда терма ихтиёрига қўшилди. Аввалги 2 та ўйинда усиз майдонга тушишга тўғри келганди. Унинг йўқлиги қайсидир жиҳатдан сезилганмиди?

- Хоҳлаймизми-йўқми, у бош мураббий. Унинг гапирадиган гапларини эшитиб туришга ўрганиб қолганмиз. У ёнимизда бўлса, бу биз учун яхши. Унинг келгани нафақат футболчилар, балки мухлисларни ҳам хурсанд қилди деб ўйлайман.

- Ўзбекистон 14 ноябрь куни Қатарни мағлуб этса, яқин рақиблар билан 9 очколик катта тафовут ҳосил бўлади – Эрон ва Ўзбекистон олдинлаб кетади. Шу ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўйлайманки, Қатар билан баҳс фаолиятимдаги энг муҳим учрашувлардан бири. Ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, Жаҳон чемпионати масаласини 90 фоизга ҳал этамиз. Буни барча футболчилар тушуниб турибди. Худо хоҳласа, қўлимиздан келган барча нарсани ишга соламиз. Бундан ташқари, Қатар билан ҳисоб-китобимиз ҳам бор.

- Туркманистонда интервью қилганимизда айтган эдим. Худо хоҳласа, шу йилнинг ўзида мундиаль йўлланмасини ҳал қилишимиз керак. 6 очколик бўлажак ўйин олдидан қандай мотивацияга эгасиз ва жамоадошларингиздан нималарни кутмоқдасиз?

- Йилнинг 2 та муҳим ўйини. Умуман олганда, фаолиятимиздаги энг муҳим баҳслар деб биламан. Бундан-да муҳим ўйинлар бўлмайди. Менимча, ҳеч кимга мотивация зарур эмас, буни барча футболчилар англаб турибди. Худо хоҳласа, ҳаммамиз бор кучимизни бериб, шу йил ЖЧ йўлланмасини нақд қиламиз.

Қатар – Ўзбекистон учрашув 14 ноябрь куни 21:15 да бошланади. КХДР – Ўзбекистон тўқнашуви эса 19 ноябрь куни 17:00 да старт олади.

Rating: +20   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика