Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқмоқчиман" News

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқмоқчиман"

"Локомотив" вингери Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионликни маълум вақт эсдан чиқардик. Чемпионликни нишонлашга берилиб кетмаслигимиз керак. Бизни жуда муҳим баҳс кутмоқда. Финалга қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда. Йилнинг энг зўр ўйинини финалда кўрсатмоқчимиз. Финал аҳамият жиҳатдан анча юқори қийматга эга. Чунки "Бунёдкор"га финал ОЧЛ йўлланмаси учун ҳам муҳимлигини оширади. Биз ОЧЛ йўлланмасини нақд қилган бўлсакда, ўз музейимизни яна бир соврин билан тўлдирмоқчимиз. Финалда барча футбол мухлисларига ажойиб футбол спекталини намойиш этиб бермоқчимиз.

"Пахтакор"даги дўстларим ғалабани сўрашдими? Ҳа, албатта. Ўзим ҳам бу ҳақда ўйладим. Барибир "Пахтакор"да катта бўлганман. "Локомотив" билан финалда ғалаба қозониб, "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқиш ниятим бор. Бир ўқ билан иккита қўённи урмоқчиман: "Локомотив" билан кубокни оламан ва "Пахтакор"га ушбу ғалаба орқали ОЧЛга чиқишига ёрдам бераман.

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га келганидан кейин жамоа анча кучайди. Қосимов жамоага ғолиблик руҳини қайтарганини қайд этиш мумкин. Айни пайтда "Бунёдкор" кучсиз жамоага ютқазиб қўйиши мумкин, лекин исталган рақибни ютиб қўйиши ҳам мумкин, - дейди Машарипов.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика