Latest news

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  7 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас" News

Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов ОАВ вакилларига интервью берди.

"Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, қуръа ташланган пайтда шу ўйинларни кўпроқ кутгандик, биз ҳам, мухлислар ҳам. Худо хоҳласа, шу кунлар келди. Ҳамма яхши кайфиятда ва болалар бирма-бир етиб келишяпти. Йигитлар олдинги йиғиндан кўра яхшироқ формада, чунки аксарият футболчилар клублари сафида ўйинларда қатнашмоқда. Ҳамма болалар тайёр деб айта оламан. БАА билан ўйинда кўпроқ Бразилияга қарши ўйнаймиз десак ҳам бўлади. Чунки уларда аслида бразилиялик, аммо маҳаллийлаштирилган футболчилар тўп тепишмоқда.

Эрон терма жамоасини кучсиз деб айтолмайман, лекин улар бизни қаттиқ ҳурмат қилади, биз уларни бунга мажбур қилдик деб айтоламан. Худо хоҳласа, Эрон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатиб, уйимизда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Терма жамоа бош мураббийи билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас. Буни олдиндан билардик. Баъзида сал мазаси бўлмай туради. Футболчилар бу каби ҳолатларга тайёр, чунки 3 йилдан бери бирга ишладик. У биздан нимани хоҳлашини жуда яхши биламиз. Ўйлашимча, ҳозирги вақтда терма жамоада Сречко Катанец бўлмаса-да, у биздан нимани талаб қилишини тушуниб ўйнаймиз. Болалар буни автоматик равишда амалга оширади. Терма жамоага кимнидир олиб келиш керак дейилса, бунга қаршилик қиламан. Биз олдин гол уролмаган ва ютолмаган термаларга қарши муносаб ўйнаб, керакли натижага эришиб келмоқдамиз деб ўйлайман. Катанец олдимизда бўлмаса-да, у биз билан доимий алоқада", – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 3-тури доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради. Беллашув 10 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида 19:00 да бошланади.

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика