Latest news

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Жалолиддин Машарипов: “Фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман” News

Жалолиддин Машарипов: “Фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё кубогидаги иштирок ва келгуси фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Осиё кубогида чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Асосий мақсадимиз бош совринни юртимизга олиб келиш эди. Афсуски, бу натижага эриша олмадик. Лекин ёмон ўйнамадик, деб ҳисоблайман. Япония, Австралия каби терма жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Мухлисларга ҳам ўйинимиз ёқди, деб ўйлайман. Ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ижобий фикрларни қабул қиляпмиз. Бизни мусобақа давомида қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда Жаҳон чемпионати саралашида ижобий натижа қайд этиб, халқимизнинг азалий орзусини амалга оширишга интилмоқчимиз. Умид қиламан, бунинг уддасидан чиқа оламиз.

Ўзимнинг келгуси фаолиятимга келадиган бўлсак, “Пахтакор” билан шартномам якунига етган. Эндиликда фаолиятимни хорижда давом эттирмоқчиман. Ҳозирда бир-иккита клублардан таклифлар бор. Энг катта орзуим – Европа клубларида тўп суриш. Европада футболчи янада ўсиш имконига эга бўлади. Тўғри, араб клублари молиявий тарафдан яхши таклиф беришади. Лекин мен араб клубларига ўтмоқчи эмасман. Менинг энг катта танқидчим – акам. Доимо менинг ўйинларимни кузатиб, камчиликларимни айтиб туради. Ҳеч қачон мени ўзимга мақтамаган. Акам ҳам фаолиятимни Европада давом эттиришим тарафдори. Гарчи Европа клублари таклифи молиявий жиҳатдан камтарроқ бўлса-да, мен Европага кетмоқчиман. Европада тўп суриб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам бермоқчиман”, - дейди Машарипов.

Rating: +207   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика