Жалолиддин Машарипов 2021 йилда легионерга айланадими? Унинг ўзи жавоб берди
18 dec 2020 12:24
News
Жалолиддин Машарипов 2021 йилда легионерга айланадими? Унинг ўзи жавоб берди
"Ярим финал битта ўйиндан иборат эди. Шу сабабли икки жамоа ҳам иштиёқ билан ҳаракат қилди. Ўйин "Қўқон-1912"нинг майдонида ўтди. Лекин, бир нарсани айтиб ўтишим керак майдон ҳолати жуда ҳам ёмон эди. Ўйинни назорат қилишимизга ҳалақит қилди. Майдон ҳолатин яхши томонга ўзгарса ўзбек футболи учун ҳам фойда бўларди. Шунга қарамасдан режаларимизни амалга ошира олдик. Тезкор гол урдик, бунинг натижасида рақибнинг ҳимоя ва ярим ҳимоясида бўшлиқлар пайдо бўлди. Мураббийимизнинг тактикасини тўғри амалга ошира олдик деб ўйлайман.
Сариқ карточкаларим бор эканлигини, бугун ҳам олсам финалга таъсир қилишини майдонда Драган Черан айтди. Шундан сўнг бироз хотиржамроқ қизишиб кетмасдан ўйнадим.
Фаррух Сайфиев сариқ карточка олиб финалда бизга ёрдам бера олмайдиган бўлди. У билан уч йилдан бери қанотда бирга ўйнаб келмоқдамиз. Бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Гапирмасдан ҳам сезамиз. Унинг ўрнида ҳаракат қиладиган Акром Комилов бор. Комилов билан ҳам яхши чиқишамиз. Бу томондан катта муаммога учрамаймиз деб ўйлайман.
2021 йилда мухлислар мени хориж клубида кўришларини истайман. Чунки, бу нарса кўпчилик томонидан қачон хорижга кетишим сўралмоқда, ота-онам ҳам қаерга боришса шуни сўрашади.
Осиёда "Пахтакор"дан ҳар томонлама кучли жамоа бўлса, ОЧЛда иштирок этса ўтаман. Барибир "Пахтакор" билан солиштириб кўраман. Жамоамдан кучсиз жамоа бўлса киришиб кетишим учун ҳам вақт керак бўлади. Жамоада кучли футболчилар кўп бўлса улар билан чиқишиб кетиш осонроқ бўлади",- дейди Жалолиддин Машарипов.
Comments