Latest news

18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  3 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  7 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  13 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  6 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   20

Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз! News

Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз!

Усмонов Жаҳонгир Мираброрович бугун 52 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан сайтимиз ходимлари номидан мамлакатимизда футзалга пойдевор қўйган Жаҳонгир Усмоновга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилаб қоламиз.

Жаҳонгир Мираброрович Усмонов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Австралия бизнес коллежини тамомлаган.  

Мамлакатимизда футзалнинг ривожига катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмоновни алоҳида эътироф этган бўлардик. Жаҳонгир Усмонов собиқ Ўзбекистон футзал Ассоциациясига 2006 йил вице-президент этиб тайинланган ва 2018 йилга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келган эди. Бундан ташқари, у "Ардус" жамоаси президенти ҳисобланарди.



Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2006 йилдан бери Осиё чемпионатларида 3 бор кумуш медални ва 2 маротаба бронза медални қўлга киритди. Тошкент эса 3 маротаба қитъа биринчилигига мезбонлик қилди. Айниқса, 2016 йил пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳалигача кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ана шу мусобақада айниқса мухлислар бутун ОФКни лол қолдиришди. Осиё чемпионатининг ўтказилишига ҳам юқори баҳо берилди, биринчи ўйиндан то сўнгги финал беллашувига қадар барчамизни бирдек ҳис-ҳаяжонда ушлаб турди. Ана шу мусобақада терма жамоамиз ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди ва Колумбия мезбонлик қилган мундиалда иштирок этиб қайтди. Гарчи, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, уларнинг ўйини мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

Уч йил олдин футзал терма жамоамиз Туркманистон пойтахти Ашхободдан кумуш медаллар билан қайтишди. Шу кунгача Ўзбекистон Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 3 маротаба бронза медалини қўлга киритган, лекин финалга чиқмаган эди. Демак, бу борада "Ашхобод-2017"даги финал олдинга яна бир қадам ташланганини англатади.

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ютуқларда Жаҳонгир Усмоновнинг ҳиссаси жуда катта бўлган. Жаҳонгир Усмонов спорт соҳасида эришган ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.


Ўтган йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди Васийлар кенгаши аъзолари иштирокидаги йиғилишда фондга Жаҳонгир Усмонов бошқарув раиси этиб тайинланган эди.

2019 йил сентябрь ойида Осиё футбол Конфедерацияси Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмита аъзолари таркибини тасдиқлади. Унга кўра, ҳамюртимиз Жаҳонгир Усмонов ОФКнинг Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмитаси аъзолари қаторидан ўрин олди. Мазкур қўмитанинг янги таркиби 2019-2023 йиллар мобайнида қитъамизда футзал ҳамда соҳил футболининг ривожи йўлида фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди.


Ўзбекистонда футзални ривожлантиришга қўшиб келаётган улкан ҳиссаси учун Жаҳонгир Усмоновга миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Туғилган кун муборак бўлсин, Жаҳонгир Мираброрович!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика