Latest news

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Тарихдаги энг қийин чемпионлик бўлди. Клуб учун янги база ва академия қуриш бўйича ишлар бошланган" News

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Тарихдаги энг қийин чемпионлик бўлди. Клуб учун янги база ва академия қуриш бўйича ишлар бошланган"

"Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Championat.asia сайтига интервью берди.

- "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклаймиз. Жамоа мавсумни қандай ўтказди?

- Оғир мавсум ўтказдик. Чемпионликни қўлга киритиш осон бўлмади. Менимча, тарихдаги энг қийин чемпионлик унвонига сазовор бўлдик. Мана шундай ирода билан чемпионликка эришиш керак.

- "Пахтакор" Суперлига ғолиби бўлганига қарамай, Ўзбекистон кубоги ва мамлакат суперкубокида муваффақиятга эриша олмади. Бундай натижа борасида қандай фикрдасиз?

- "Пахтакор" ҳар бир мусобақада ғолиб бўлишга интилади. Мамлакат кубоги ва суперкубогидаги иштирокимизни эрта якунлаганимиз қониқарли бўлмади. Кейинги мавсумда натижаларимизни янада яхшилаймиз. Олдимизга қўйган режалар ва мақсадлар улкан. Янги база ва академия қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Ишлашда давом этамиз.

- Янги академия ва база қаерда бунёд этилмоқда ва қачон фойдаланишга топширилади? Бу ҳақда батафсил маълумот бера оласизми?

- Кейинги учрашганимизда, бунга ўзингиз бевосита гувоҳи бўлганингиз яхшироқ, назаримда. Ҳозир эса чемпионликни нишонлайлик.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика