Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  1 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди News

Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди

"Пахтакор" клуби раиси жамоа ичидаги фитна, клуб қачон фойда келтириши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Нега кетма кет икки йил давомида "Пахтакор"да "саботаж" (финта) бўлмоқда? 

- Кўп футболчиларимиз чемпионликдан тўйишган. Улар фақат кейинги йилга шартнома олишни хоҳлашади. Биз эса шартномани узайтиришни истамадик, шу боис улар ўйинни ташлаб юборишди. Аҳамият берган бўлсанги,з ўтган йил ёши катталарни трибунага ўтказиб қўйдим ва Диёр Холматовни сардор қилдим. Бу йил ҳам Шацкихга бироз дам бердик ва ўзларига қўйиб бердик. Аммо улар ҳам эплай олишмади. "Пахтакор"да ўйнаш нафақат ойлик олиш, балки шараф ҳисобланади. Фақат молиявий томонларини ўйламаслик керак. 

- Сиз тадбиркорсиз, нима деб ўйлайсиз "Пахтакор" неча йилда фойда келтиради? 

- Менимча, дунёда фақат 10-15 та клуб фойда келтирса керак. "Пахтакор"га фойда келтириши учун эмас, ёшликдан шу клубга мухлис бўлганимиз учун ёрдам беряпмиз. Кимдир қилиши керак-ку барибир. Ўзбекистонда футболдан даромад келишига мен ишонмайман.


Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика