Latest news

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  9 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

Жаҳонгир Меҳмонов: “Навбаҳор” олдига чемпионлик вазифаси қўйилган” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Навбаҳор” олдига чемпионлик вазифаси қўйилган”

Наманганнинг “Навбаҳор” Суперлига баҳсларида кучли рақибларни мағлубиятга учратмоқда.

Бундан аввалги турда наманганликлар Бухорода “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. “Навбаҳор” навбатдаги турда ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан биз “Навбаҳор” жамоаси футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов билан боғланиб чемпионат баҳслари ҳақида суҳбатлашдик.


- Навбатдаги турда “Қизилқум” жамоасини қабул қиласизлар. Ушбу учрашувга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар?

- “Қизилқум” жамоасига қарши аъло даражада тайёргарлик кўряпмиз. Биз учун фақат ғалаба керак. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Жисмоний машқлар ҳам тактик машқлар ҳам бажаряпмиз. Рақиб жамоанинг ҳар бир чизиғидаги футболчиларни яхшилаб ўрганиб чиқяпмиз. “Қизилқум” жамоасида Неманья Йованович тўп тепади. Барча яхши билса керак ўтган йили Йованович “Навбаҳор” жамоасида фаолият олиб борган. “Қизилқум”нинг ҳар бир футболчисининг кучли ва кучсиз томонларини кўриб шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. 

- Бундан аввалги турда сафарда “Бухоро” жамоасини мағлуб этиб қайтдинглар. Ушбу учрашувдаги ғалаба “Қизилқум” билан бўладиган баҳсда руҳан ўз таъсирини ўтказадими?

- Битта ўйинда ғалаба қозонсак кайфият ўйиндан ўйинга яхшиланиб бораверади. Бухорода қўлга киритилган ғалаба “Қизилқум”га қарши баҳсда руҳан таъсир ўтказади. Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Бухоро” жамоаси ўз уйида мағлуб бўлмаган экан. Биз бориб ғалаба билан қайтдик. Бундан хурсандмиз. Ушбу ғалаба тарихда қолди. Энди бор эътиборимизни “Қизилқум” билан бўладиган ўйинга қаратишимиз керак. 

- “Навбаҳор” жамоаси ҳам ўз уйида мағлуб бўлмаган...

- Насиб қилса бу йилги мавсумда ҳам ушбу натижани такрорламоқчимиз. Уйдаги ўйинларни мағлубиятсиз ўтказиш ниятидамиз. 

- ОАВ вакиллари ва кўпчилик мухлислар “Навбаҳор”га уй жамоаси дея таъриф беришмоқда. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Мисол учун, боя айтиб ўтганимдек “Бухоро” жамоаси ҳам ўз уйида мағлуб бўлмаган. Ҳеч ким “Бухоро”ни уй жамоаси дегани йўқ. Биз мағлубиятсиз ўйинлар ўтказганимиз учун ҳам бизга шундай таъриф беришган. Агарда мағлубиятга учраганимизда бундай гаплар бўлмасди. Бу яхши натижа, деб ўйлайман. Биз уй жамоаси эмасмиз. Сафардаги учрашувларда ҳам кучли ўйин кўрсатамиз. Статистикага қарайдиган бўлсак, сафардаги ўйинлар очколари бўйича учинчи поғонадамиз, уйдаги ўйинлар очколари бўйича эса бешинчи поғонада турибмиз. 

- Суперлига баҳсларида ажойиб натижалар қайд этяпсизлар. Жамоанинг кучи нимада?

- Бошқа футболчилар ҳам бизга ўхшаган спортчилар. Улар ҳам робот эмас. Биз ҳам кучлилар қаторида юришни хоҳлаймиз. Биз бир оиламиз. Илҳом Мўминжонов жамоага бир оиламиз деган тушунчани олиб кирди. Мураббийимиз руҳий томондан ҳам аъло даражада футболчиларни ўйинга тайёрлай олади. Илҳом Мўминжоновни кучли руҳшунос десам муболаға бўлмайди. 

- Суперлига баҳслари қай даражада қизиқарли ўтмоқда?

- Чемпионатимизнинг бу йилги формати ўзгарганлиги сабабли ҳам ҳар бир ўйин қизиқарли ўтмоқда. Айни дамда чемпионатимизда кучли жамоа ҳам кучсиз жамоа ҳам йўқ. Ҳар бир жамоа бир-бирини мағлуб этиб келмоқда. Шунинг учун ҳам чемпионатимиз қизиқарли бўлмоқда. Телевидения ҳам ҳар бир учрашувларни тўғридан-тўғри намойиш этмоқда. Стадионларга кўплаб мухлислар ташриф буюришмоқда. Бизнинг мухлисларимиз ўзгача. Ўйлашимча Ўзбекистон бўйича энг кучли мухлислар Наманганда бўлса керак. Аввал Тошкентдаги ўйинларга мухлислар ташриф буюришмасди. Бу йил Тошкент жамоаларининг ўйинларига ўтган йилгига қараганда анча кўп мухлислар келишмоқда. Бундай ҳолат футболчиларни хурсанд қилади. Футболчилар мухлислар учун ўйнайди. Мухлисларсиз футбол бўлмайди. Мухлисларимиз бизнинг ўн иккинчи ўйинчимиз. 

- Чемпионлик йўлида рақиблар қай даражада қийинчилик туғдиришмоқда?

- Ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйин қийинчилик билан ўтмоқда. Энг қийин баҳс мағлубиятга учраган ўйинларимиз. “Пахтакор” билан ўйинда мағлуб бўлганимиз, Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши 2та тўп фарқи билан олдинда бўлиб туриб мағлуб бўлдик. "Пахтакор" билан ўйинда ўз имкониятларимиздан тўғри фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Биз Тошкентга фақат ғалаба қозониш учун боргандик. Энди бу ўйинлар тарихда қолди. Бу учрашувларни эсдан чиқариб фақат олға интилишимиз керак. Олдимизда турган ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак. 

- “Навбаҳор” олдига чемпионлик вазифаси қўйилганми?

- Раҳбарият томонидан ўз олдига чемпионлик вазифаси қўйилган. Биз ўз олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Насиб қилса бу меҳнатларимиз ўз самарасини берса чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Мақсадларимизнинг энг асосийси ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. Бу мухлисларимизнинг орзуси. Биз мухлисларимиз учун ОЧЛ йўлланмасини совға қилмоқчимиз. Бир пайтлар “Навбаҳор” ОЧЛда иштирок этган. Биз мана шу натижани яна такрорламоқчимиз. Тарихни такрорламоқчимиз. 

- “Қизилқум”га қарши ўйин олдидан жамоада йўқотишлар борми?

- Ҳимоячимиз Томислав Пайовичнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис ушбу учрашувни ўтказиб юборади. Бошқа йўқотишлар йўқ. 

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Албатта, таклифлар бор. Ҳозирча бу нарса мени ўйлантирмаяпти. Бошқа таклифларни кўриб чиқишга вақтим ҳам йўқ, имкониятим ҳам йўқ. Чунки, ҳозир “Навбаҳор” ҳақида ўйлаяпман. 

- Мухлисларга тилакларингиз

Мағлуб бўлганимизда ҳам бизни тўғри тушуниб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб турса ғалабаларимизни уларга тақдим этамиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика