Жаҳонгир Меҳмонов: "Жароҳат деярли ортда қолди"
29 jan 2016 10:00
News
Жаҳонгир Меҳмонов: "Жароҳат деярли ортда қолди"
Биз "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг ҳимоячидан кичик интервью олдик.
"Ўтган йил иккинчи даврада Фарғонадаги ўйинда жароҳат олгандим. Бошида жароҳат жиддий деб ўйламадим ва иккита ўйинда майдонга тушдим. Декабрь ойида операция қилиндим. Тошкентдаги йиғин давомида индивидуал тарзда машғулотлар ўтказдим. Фарғона Ҳокими кубогида майдонга қайтишга умид қиламан".
"Андрей Фёдоров бежизга УЕФАнинг ПРО лицензиясини олмаганини кўрсатмоқда. Европани кўриб келган мураббийнинг қарашлари бошқа бўлиши табиий. Машғулотларда барча тинмай меҳнат қилмоқда".
"Тўғри жамоага бир қатор янги футболчилар қўшилишди. Жамоада рақобат бўлгани яхши. Мен учун муҳими ким майдонга тушиши эмас, "Нефтчи" ғалаба қозониши. Кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал қилишади".
"Ўтган йил Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишга яқин келгадик. 2016 йилда мақсадимиз камида кучли тўртликка кириш", - дейди Жаҳонгир Меҳмонов.
Comments