Latest news

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  3 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор", "Насаф" ва "Сўғдиёна" билан ўйинлар "Рубин"га катта дарс бўлди" News

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор", "Насаф" ва "Сўғдиёна" билан ўйинлар "Рубин"га катта дарс бўлди"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Рубин" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов ўз фикрларини билдирди.



"Ўтган турда "Насаф" билан ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришга уринаяпмиз. Йигитларга раҳмат айтаман, ҳужумда ёш футболчиларни синаб кўрдик, гол уришга ҳам эришдик. Барибир даражада фарқ сезилди. 75-дақиқадан кейин футболчиларимнинг кучи қолмади, ўзгаришлар деярли ўзини оқламади. Тактик томонлама, ўзимизнинг қўпол хатоларимиз билан иккита гол ўтказиб юбордик", - деди Жиямуродов.

- "Рубин" жуда қийин гуруҳга тушганди, бу футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилмадими?

- Тўғри гуруҳ жуда кучли эди. Аммо шундай кучли клубларга қарши баҳслар биз учун мактаб бўлади. Учта ўйиндаги хатоларни бартараф этишга уринамиз. Биринчи ўйинда "Бунёдкор"га ўта йирик ҳисобда ютқаздик, кейинги иккита баҳсда барибир ўзимизга келдик.

- "Рубин" Биринчи лигадаги мақсади қандай?

- Раҳбарият катта мақсадлар қўйган. Клубга келганимга кўп бўлгани йўқ, мақсадимиз Про лигага чиқиш. Таркибга "Истиқлол"дан 2-3 футболчини қўшиб олдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика