Latest news

11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  3 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  26 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  20 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   62 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  8 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  13 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  77 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  54 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  65 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  11 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5

Жаҳонгир Абдурашидов: "Агарда "Зомин"да қолсам ўзгаришлар бўлади" News

Жаҳонгир Абдурашидов: "Агарда "Зомин"да қолсам ўзгаришлар бўлади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин"(3:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун икки жамоанинг ҳам кучлари тенг эди. Биринчи бўлимда шошдик. Агар шошмасдан ҳаракат қилганимизда натижа ҳам бошқача бўлиши мумкин эди. Шунингдек омад ҳам биздан юз ўгирди. Ҳужумичимиз тўпни тўғри қабул қилиб олиб бўш дарвозага гол урганида "Турон"га осон бўлмас эди",- дейди Жаҳонгир Абдурашидов.

Марадона Сафаровнинг захирада қолдирилишига сабаб нима?


Унинг захирада қолишига сабаб, мен келганимдан бери у доимий равишда асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Ҳали бирорта гол ургани йўқ. Шу боис уни алмаштириб кўрдик.

- Жамоангиз мазмунли ўйин кўрсатди. "Зомин" жамоасининг ўйини пешқадам жамоалардан қолишаётгани йўқ. Мағлубиятни қандай изоҳлаб бера оласиз?


- Ўзимни фикрим, бизга омад етишмаяпти. "Истиқлол" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин уролмадик. Натижада сўнгги дақиқада улар бизга гол уриб кетишди. "Динамо" билан учрашувда иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимояга ётганидан кейин ҳисобни қисқартира олдик. Қолгани ўхшамади. Вазиятлар бўляпти, тўп дарвозага кирмаяпти.

- Жамоангиз яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин, ниманинг ҳисобига охирги ўринларда кетмоқда...


- Мен келишимдан олдин кўп нарсалар бўлган. Аксарият футболчилар кетиб қолган. Ҳозир ҳам таркибимиздаги 17 нафар футболчидан кўпи ёшлар. Захирада ҳам ёшлар кўп. Лекин, ўйинни кучайтира оладиган даражада эмас. Жамоадан кетган футболчиларнинг ўрнига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга улгура олмадик. Шунинг ҳисобига деб ўйлайман.

- Кейинги турни "Нефтчи"га қарши ўтказасизлар. Икки жамоага ҳам очко зарур. Бўлажак ўйинлар ҳақида фикр билдирсангиз...


Келаётган ўйинларга биз юз фоиз тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бу ерга ҳам уч очко учун келгандик. Омад ҳам муҳим роль ўйнади. "Нефтчи"ни ютмасак "Хоразм" биздан ўтиб кетади. Агарда жамоада қоладиган бўлсам ўзгаришлар бўлади албатта.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика