Latest news

15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  6 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  14 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12

Жаҳон футболининг тирик афсонаси 40 ёшда! News

Жаҳон футболининг тирик афсонаси 40 ёшда!

"PippoGOAL" блоги асосан Италия футболини ёритиб боради.

Бугун нафақат А Серия, балки бутун жаҳон футболидаги энг таниқли номлар учталигига кирадиган, бу ҳаётда Муҳаммад Али ва Роналдо Назариодан бошқасини тан олмайдиган, мағлубиятларни тан олмайдиган ва ўзини даҳо деб биладиган катта шахс ўзининг юбилейини нишонлаяпти — Златан 40 ёшда!

Швециялик футболчига тегишли рекордлар ҳақида алоҳида китоб ёзиш мумкин. Ёзувчи эмаслигимиз туфайли Ибрагимович фаолиятининг Италия футболига боғлиқ қисми билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириш билан кифояланамиз.

"Футболдаги Бенжамин Баттон" А Серияда 257 ўйин ўтказган. Италия чемпионати баҳсларида 148 та гол уриб, 64 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берган.

"Милан"нинг қизил-қора либосида 133 учрашувда майдонга чиққан футболчи 85 марта рақиб мухлисларини ранжитган (+32 ассист).

"Интер"нинг кўк-қора либосида ўтказилган 117 ўйини, урилган 66 голи ва оширилган 31 голли узатмаси бор.

Ибра "Кекса синьора" учун ҳам бегона эмас. У "Юве" учун 92 ўйинда 26 гол урган (17 ассист).

Бугунга қадар барча турнирларда 954 расмий учрашувда майдонга тушган Ибра 565 гол урган. 

У Италиянинг 4 карра чемпиони ("Кальчополи" можароси туфайли "Юве"даги чемпионлиги бекор қилинган).

У Италия кубогини 3 бор ютган.

У 2 бор А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлган.

У Италия чемпионатида 3 бор йил футболчиси деб топилган.

Таслим бўлма!

Author :
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика