Latest news

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  7 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Жаҳон чемпионати кубогини ким ўғирлаб кетган? News

Жаҳон чемпионати кубогини ким ўғирлаб кетган?

Кеча, 6 февраль куни жаҳон чемпионатининг асосий соврини мунидал Кубоги Тошкентга келтирилди.

4 йилда бир марта ўтказиладиган турнир совринини ўғирлаш учун кўплаб уринишлар амалга оширилган. Бугун жаҳон чемпионати Кубогини ўғирлаш учун бўлган ҳаракатлар ҳақида айтиб берамиз

1-уриниш: Немисларнинг омадсизлиги

Аввалига зерикарли, бироқ муҳим эслатмани айтиб ўтамиз. Жаҳон чемпионатининг биринчи кубогида қадимги грекларнинг ғалаба мабудаси Ника саккиз бурчакли идиш ушлаб тургани акс этган. Соврин асоси лазурит бўлган 925-пробали олтин аралаш кумушдан тайёрланган, айнан шу сабаб туфайли уни олтин мабуда деб аташган. Бўйи - 35 см, оғирлиги - 3,8 кг.

Жаҳон Кубоги - кўпчилик учун муқаддас буюм ҳисобланган. Нацистлар эса бундай буюмларга жуда қизиқар эди.

Италия футбол федерацияси раҳбари Отторино Барасси буни яхши биларди. 30-йиллар охири, унинг мамлакати - амалдаги жаҳон чемпиони. Шу сабабли кубок Римда, маҳаллий банкда сақланган. Барасси ҳаммани алдашга уриниб, банкдан Никани (кубок) олиб кетган. Нацистлар соврин Барассанинг уйидалигини тушунишган, аммо исботлаб бера олишмаган. Бир неча марта унинг уйини тинтишган, аммо ҳеч нарсасиз қайтишган. Мабуда эса кроват тагига яширилган Барассининг этигида эди. Кубок у ерда жаҳон уришини бошдан кечирган.


2-уриниш: Боримизни яширмаймиз

20 йил ўтди. Англия жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши керак эди. 1966 йилнинг январида Никани Лондонга олиб келишди ва у ўзининг янги соҳибини кутарди.

Қиш охирида совринни Вестминстер-Холлдаги кўргазмага олиб боришди. Кубокни тўрт нафар полициячи қўриқлар эди, аммо...

Якшанба куни, 20 мартда кўргазма ишламади ва полициячиларга жавоб берилди. Вазиятдан фойдаланган жиноятчилар орқа эшик қулфини бузишди ва Никани олиб кетишди.

Ўғриларни тута олишмади. Бир ҳафтадан сўнг Лондон фуқароси Дэвид Корбеттнинг ити Пиклз паркда буталар орасидан қоғозга ўралган буюмни топиб олади. Корбетт уни очиб кўради ва... Мабуда! У совринни тезда полицияга элтади.


3-уриниш: Бразилча ўғирлик

1970 йилда бразилияликлар уч карра жаҳон чемпионига айланишди. Бу муваффақият учун улар Никани бир умрга қабул қилиб олишди. Кубокни Бразилия футбол конфедерациясининг штаб-квартирасига ўрнатишди. Тунда миллатнинг асосий хазинасини бор-йўғи бир қоровул қўриқлар эди. 1983 йилнинг 20 декабри, тун. Ўғрилар қоровулни боғлаб қўйишди. Улар федерация раҳбарининг хонасига кириб, сейфни бузишди ва мабудани олиб кетишди.

Бу сафар ўғриларни тутишди ва қамоққа тиқишди (узоқ муддатга эмас). Бироқ кубок... Полиция берган эълонга кўра, уни эритиб, бўлак-бўлак қилиб сотиб юборишган. Аммо бу ўғриларнинг гапи. Полицияда бундан бошқа исбот бўлмаган.

Шу сабабли, кўплаб қизиққон инсонлар ҳозиргача ушбу жиноятни очишга уринишади. Ҳақиқатдан ҳам, расмий вариант ишонарли эмасдек. Мабуданинг нархи уни бўлаклаб сотишдан бир неча ўн баравар қиммат эканлигини ўғрилар яхши биларди. Аммо унинг соҳиби ким? Тахминларга кўра, совринни олигарх ёки араб шайхларига сотиб юборилган. Аммо бу фақат тахмин. Бу жиноятга қўл урганларнинг ҳақиқий ҳикояси ҳаммасини остин-устин қилиб юбориши мумкин.


Кўчирманинг кўчирмаси

Тахминларга кўра, 1966 йил Никани Лондондан ўғирлаб кетишганидан сўнг, совринни жамоатчиликка кўрсатиш учун инглизлар ФИФАдан кубокнинг кўчирмасини тайёрлашга рухсат сўраган. Аммо рад жавобини олишди. Бироқ Англия футбол ассоциацияси заргари Жорж Берд ФИФАдан яширинча совриннинг кўчирмасини тайёрлайди. 1966 йилги жаҳон чемпионатининг финал учрашувига полициячилар иккала кубокни олиб келишади. Инглизлар ғолиб бўлишди ва уларнинг сардори Бобби Мурга оригинални топширишди. Бироқ кейин полиция уни алмаштириб қўйди. Ҳеч ким буни фарқига бормаган.

Қоидага кўра, кубок ғолибларда келаси мундиалгача сақланган. 1970 йилда совринни қайқтариш вақти келди. Инглизлар иккиланиб қолишди: Асосий совринни бериш керакми ёки кўчирмасиними? Узоқ ўйлашмади ва ФИФАга кўчирма юборилди.

Агар бу ҳақиқат бўлса, Пеле 70 йилда боши узра жаҳон чемпионати кубогининг кўчирмасини кўтарган.

Айнан шу "ҳақиқий" совринни 1983 йилда ўғирлаб кетишди. Оригинал эса яшириб қўйилган... Ҳа-ҳа, кровать остида. Бу сафар заргар Жорж Бердникида.

1995 йилда Берд вафот этди ва унинг яқинлари Никани аукционга қўйишади. Нархи қиммат бўлмаган бронза ҳайкалча 254 500 фунтга сотилади. Жуда катта пуллар, тўғрими? Харидор кимлигини биласизми? ФИФА.

Аукциондан сўнг мансабдорлар бу бор-йўғи кўчирма эканлигини айтишди. Ким ҳам уларга ишонарди. Бир неча килограм бронза учун чорак миллион фунт берадиган аҳмоқ борми? Йўқ, ФИФАда бундайлар ишламайди.

Айтганча, бу ҳайкалча Престон шаҳридаги (Англия) футбол музейида туради. Ўша томонларга бориб қолсангиз, уни албатта кўргани боринг. Агар бу навбатдаги кўчирма бўлмаса. Оригинал оддий одамларнинг қўли етмайдиган жойларда сақланса керак.

Бу сафар - ишончли қўлларда.


Бошқа тахмин

Мабудани немислар яшириб қўйганми?

Аввал айтганимиздек, немислар уруш давридан бери Ника ортидан қувишарди. Аммо ҳамма ҳаракатлар муваффақиятсиз. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг немислар уни қўлга киритишади. Текширув ишларини олиб борган инглиз ёзувчилари Жим Линч ва Жо Койл айнан шундай фикрда.

1954 йилда Германия жаҳон чемпионига айланди. Бундан сўнг Ника 4 йил ГФРда сақланди. 1958 йилда, навбатдаги жаҳон чемпионатидан олдин немислар кубокни ФИФАга топширишди. Сураткаш Жо Койл 1958 йил мундиал ғолибига берилган соврин суратларини ўрганди. Унинг тахминича, немислар кубокни алмаштириб қўйишган. У бироз баландроқ бўлиб қолган. Кубок турган таглик эса сезиларли даражада ўзгарган.

Немислар Мабудани қаерга яширишган? Жавоб йўқ. Балки, у Германия футбол иттифоқининг бирор ертўласидадир. Агар ёзувчиларнинг уйдирмаларига ишонадиган бўлсак, уни Аргентинага олиб кетишган ва у ерда соврин 45-йил Берлиндан Жанубий Америкага қочиб кетган қария Гитлернинг тумбочкасини безаб турган. Сиз бундай тахминни эшитганмидингиз?

Кеча эса жуда ажойиб тарихга эга жаҳон чемпионати кубоги юртимизга келтирилди.

Расмий қоидаларга кўра, жаҳон чемпионати совринини фақат мундиал ғолиблари ва мамлакат президентлари қўлга олишлари мумкин.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика