Latest news

20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  4 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  21 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  7 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1

Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди News

Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди

Озарбайжон пойтахти Бокуда мини-футбол (6х6) бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионати ҳисоб бўйича бешинчиси бўлиб, бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БААда ўтказилган. Ҳозирги мусобақада 32та жамоа қатнашяпти.

Бугун 21 май куни навбатдаги мундиал бошланди. Жаҳон чемпионати 1 июнга қадар давом этади. Қувонарлиси, ушбу мундиалда LLF Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Футболчиларимиз бугун гуруҳдаги дастлабки учрашувни Тошкент вақти билан 22:45да Руминияга қарши ўтказишади. Маълумот учун, Руминия амалдаги чемпион ҳисобланади.

A гуруҳи - Озарбайжон, Мавритания, Словения, Баҳрайн.
B гуруҳи - Руминия, Франция, Чад, ЎЗБЕКИСТОН.
C гуруҳи - Венгрия, Украина, Англия, Туркия.
D гуруҳи - Словакия, Болгария, Португалия, Ҳиндистон.
E гуруҳи - Мексика, Черногория, Таиланд, Коста Рика.
F гуруҳи - Қозоғистон,АҚШ,Босния ва Герцеговина, Польша.
G гуруҳи - Чехия, Грузия, БАА, Аргентина.
H гуруҳи - Сербия, Гана, Испания, Исроил.

LLF Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Руминия, Франция ва Чад Республикаси терма жамоаларига қарши ўтказади.




1-тур. 21 май. 22:45
Руминия - Ўзбекистон

2-тур. 23 май. 15:00
Франция - Ўзбекистон

3-тур. 25 май. 13:45
Ўзбекистон - Чад Республикаси

Бугун Франция илк учрашувни Чад Республикасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиз делегация ва таркиби қуйидагича:

Жамоа раҳбари - Дониёр Ниёзов
Бош мураббий - Вусал Магеррамов
Жамоа менежери - Жамшид Исаев

Дарвозабонлар:
Шерзод Мирзараҳимов (HAYOT BANK)
Бекзод Амануллаев (HAYOT BANK)
Умиджон Ярбеков (UZPOST)

Футболчилар:
Бекзод Мирсаидов (HAYOT BANK)
Жамшид Исломхўжаев (OLD SCHOOL)
Камолиддин Мусаев (PROGRESS)
Руслан Веклич (VOSTOK)
Азиз Маматов (HAYOT BANK)
Асрор Рўзматов (UZDTV)
Аҳрор Умаржонов (ERMAK)
Элёр Омонжонов (PROGRESS)
Дониёр Ҳасанов (HAYOT BANK)
Ўткир Эргашев (HAYOT BANK)
Абдумалик Абдураҳимов (ARG'IN)
Азизбек Темиров (METRO)

Мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида вакилларимизга омад тилаб қоламиз. 



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика