Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Жаҳон чемпионати-2018 учинчи саралаш босқичига 12 апрелда қуръа ташланади News

Жаҳон чемпионати-2018 учинчи саралаш босқичига 12 апрелда қуръа ташланади

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига-2018га Осиё қитъаси жамоалари саралашининг учинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими муддати маълум бўлди.

Қуръа маъросими 2016 йилнинг 12 апрель санасида, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда иккинчи саралаш босқичидан ўтган ўн икки терма жамоа олтитадан икки гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган тўрт жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Учинчи ўрин соҳиблари эса ўзаро ўйин ўтказиб, ғолиб жамоа ФИФА қарорига кўра бошқа конфедерация вакилига қарши саралашнинг сўнгги учрашувини ўтказади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни бўлиб ўтадиган Филиппинга қарши учрашуви ҳам, Баҳрайнга қарши 29 март куни бўладиган ўйин ҳам 18:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда ҳозирча 7 учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика