Latest news

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  103 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас" News

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг тўртинчи турида ўз майдонида БААни қабул қилади.

Муҳимлилик даражаси юқори ҳисобланган мазкур баҳс кўпчиликда турли тахмин ва фикрларни келтириб чиқармоқда. Биз бу беллашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси ва мутахассис Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Uzbekistan

Otabek Shukurov - 76'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 4

15/10/2024, 20:00

0
:
1
Finished

UAE

Stadium: 32773 spectators

45'
90'
60'  Azizbek Turgunbaev (Khoziakbar Alidzhanov)
70'  Abdulla Abdullaev (Bobur Abdikhalikov)
76'  Otabek Shukurov
90'  Abbosbek Fayzullayev (Khozhimat Erkinov)
90'  Sherzod Nasrulloev
65'  Abdulla Hamad
70'  Tahnoon Al Zaabi (Isam Faiz)
70'  Caio (Bruno)
83'  Abdulla Idrees (Ali Saleh)
83'  Marcus Meloni (Mackenzie Hunt)
90'  Ali Saleh

"Эрон билан учрашувда рақибнинг маҳорати кўринди дейиш мумкин. Улар бир киши кам бўлса ҳам устунликка эга чиқди. Йигитлар натижа учун ўйнашди ва қисман уддалашди. Ғалаба қозонилганида ундан ҳам зўр бўлар эди. 3 та ўйинда қандайдир аниқ танланган ўйин кўраётганимиз йўқ, аммо натижа келяпти. Аввал ёмон ўйнаб натижа қилиш деган гап оммалашганди. Ҳозир яна шу даврга ўхшамоқда. Натижага ўйналмоқда ва бундан хурсандмиз. 

БААнинг ҳужум чизиғи кучайгани легионерлар билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибнинг битта Эронга қарши учрашувини кузатдим ва заиф нуқтаси ҳимоя эканлиги эътиборимни тортди. Иккинчи зонада ўтирган ҳолда ҳужумга ўтиш тўғрироқ бўлади. Ўйинда устунлик ҳисобига қийналишимиз мумкин. Қарши ҳужумда гол уриб олингач натижага ўйналади. Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас. Айни вақтда натижа керак. 

Тўғри, Шомуродов даражасидаги ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис унга боғланиб қолганмиз. Қанотларда ўйинчиларимиз бор. Шомуродовдан кейин терма жамоани кучайтирадиган ҳужумчи кўрмаяпман. Ички чемпионатимизда 6 йилдан бери Драган Чераннинг тўпурар бўлаётгани мисол. Ҳозир Шомуродов борлигига муаммоларимиз ечилиб турибди. Аммо захирада бундай даражадаги форвард йўқ. 5-6 йил ичида бундай ўйинчи яна чиқиши катта сўроқ остида. Қуйи ёш тоифаларидаги жамоаларда ҳам буни кўрмадим. Насиб қилса, чиқиб қолар. Ҳужум чизиғида Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов бор. Яққол ҳужумчи муаммоимиз бўлиб турибди. Бу ҳақида кўп гапирганман, балки ҳеч ким эшитгиси келмас. Бунинг ечими ҳар бир жамоада ҳужумчи билан ишлайдиган мураббийнинг етишмаслиги деб ўйлайман",- дейди Жафар Ирисметов. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика