Июнь ойида "Реал Мадрид" скаутлари ва мураббийлари Тошкентга келади
19 may 2018 10:39
News
Июнь ойида "Реал Мадрид" скаутлари ва мураббийлари Тошкентга келади
Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактабини очиш, "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди.
Ушбу келишувга асосан жорий йилнинг июнь ойида юртимизга “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари ташриф буюришади.
Ташриф доирасида юртимизда фаолият юритаётган болалар футболи мураббийлари учун семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа турли тадбирлар ўткаилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, “Бунёдкор” стадионида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Реал Мадрид Кубоги” мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақани “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари бевосита стадиондан кузатиб боришади.

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments