Latest news

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  2 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров News

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championat.asia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6та турда энг яхши натижа қайд этган жамоа – Андрей Фёдоров устозлигидаги "Локомотив" бўлди. "Темирйўлчилар" ушбу мутахассис бошчилигида 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишди. Ўтказилган сўровномада ҳам кўпчилик айнан Андрей Фёдоров номзодига кўпроқ овоз берди. Иккинчи поғона эса Миржалол Қосимовга насиб этди. Учинчи ўриндан эса Шота Арвеладзе жой олди.

Шу тариқа Андрей Фёдоров илк бора ойнинг энг яхши мураббийи дея тан олинди. Бунга қадар 2 марта бу номга сазовор бўлган Миржалол Қосимов бу гал иккинчи ўрин билан кифояланди. Ҳар ой энг яхши бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин эгаллаётган Шота Арвеладзега эса бу сафар ҳам бироз омад етишмади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика