Latest news

17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  0 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  2 17:05​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3

Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди News

Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси таркибида ўзгариш рўй берди.

Коронавирус пандемияси сабаб анчагина чўзилиб кетган мавсумнинг ўтган 9 турини “Андижон” жамоасида ижара асосида ўтказган дарвозабон Исломбек Абдуллаев “шунқорлар” сафига қайтиб келди. Исломбек мавсум бошида “Андижон” жамоасига ижарага берилган эди. Ёш дарвозабон ўтган турлар мобайнида “Андижон” сафида жуда яхши ўйин намойиш қилди ҳамда жамоанинг кўрсатган натижаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди. Ўтган июль ойида Исломбек Абдуллаев “суперлиганинг энг яхши дарвозабони” деб топилгани ҳам сўзимизга исбот бўлади.

Жамоа мураббийлар штаби ижарадаги дарвозабон Исломбек Абдуллаевни жамоага қайтариш тўғрисида қарор қабул қилишди. Исломбек кеча жамоа шифокорлари назорати остида коронавирусга тест топширди ҳамда "шунқорлар"нинг бугунги машғулотларида фаол иштирок этди.

Ёш ва иқтидорли дарвозабонимизга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзилади "Қўқон-1912" расмий сайтида. 


Эслатиб ўтамиз, championat.asia талқинига кўра Исломбек Абдуллаев июль ойининг энг яхши дарвозабони деб тан олинган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика