Latest news

19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   5 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  1 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  6 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  219 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

Июль ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади News

Июль ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади

Роппа-роса бир йил муқаддам ўзбек футболи журналистикасининг асосчиси Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб, унинг издошлари томонидан футбол мусобақаси ташкил этилганди.

Унда Ахбор ота ҳаётлик даврида фаолият олиб борган соҳа вакиллари иштирок этгани эътиборга молик.

Сир эмаски, Имомхўжаев мамлакат футболи ривожига катта ҳисса қўшган. У ўз вақтида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб борган, футбол ҳакамлигида ўзига хос ютуқларга эришган, Лига учрашувларида комиссар сифатида ишлаган, матбуот, радио, телевидениени бу инсонсиз тасаввур қилиш қийин эди. Қаҳрамонимиз 80 ёшдан ошган вақтида ҳам соғлом турмуш таризини тарғиб қилишда давом этди ҳамда “Тонг” фахрийлар жамоаси сафида ҳафтасига 3 маротаба футбол ўйнарди.

2 июль — халқаро спорт журналистлари куни бутун дунёда кенг нишонланади. Имомхўжаевлар сулоласи айнан шу сана атрофида анъанавий тарзда хотира турнири ташкил этишни мақсад қилган. Мамлакатимизда футбол мавсуми 6 июль куни танаффусга чиқади. Танаффуснинг илк кунида эса иккинчи бор Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Championat.asia сайти ходимларидан тузилган жамоа ҳам иштирок этади.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика