Latest news

23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  4 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  22 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  172 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  29 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8 18:50Дарвозалар ишғол қилинмаган ОКМК - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 18:25"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?  2 17:57Украиналик футболчи ПСЖ билан келишувга эришди  3

Ихтиёр Тошпўлатов: "Хатони тўғрилашга ҳаракат қиламиз" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Хатони тўғрилашга ҳаракат қиламиз"

"Машъал" 11 март куни ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан "газчилар" клуби футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни кучли босим остидаги ўйин кутмоқда. Биринчидан ўз майдонимизда очилиш учрашувида ўйнаймиз, иккинчидан ўтган турдаги аламли мағлубиятни ҳали унутганимиз йўқ. Муносиб тайёргарлик олиб бордик ва эртага фақат ва фақат ғалаба биз учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз бизга ишонса ва қўллаб-қувватлаб турса натижага ҳам эришамиз".

"Майдонимиз яхши ҳолатда ва машғулотлар ўтказмоқдамиз. Мослашиш қийин кечмайди деб ўйлайман. Рақибдан кўра бу майдон бизга таниш. Ўйинга ҳаммамиз тайёрмиз ва бошқа ҳеч қандай сабаб бизга таъсир ўтказмаслигига ишонамиз. Рақибимиз ҳақида яхши биламиз. "Металлург" исталган жамоани ҳар қайси майдонда бўлса ҳам егишга қодир. Буни бир неча бор исботлаган ҳам. Ўтган йили қийинчилик билан қўлга киритилган дуранг ҳам ёдимиздан чиққани йўқ. Олдинда бизни сафарда "Бунёдкор" билан ўйин кутмоқда. Буни аҳмияти эса икки баробар оғирдир. Йўл қўйган хатоларимизни тўғрилаш учун ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, уч очкони қўлга киритамиз", - дейди Тошпўлатов эртанги баҳс ҳақида.

"Машъал" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика