Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  6 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  22 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ихтиёр Ропиев:”Финалдан олдин икки жамоанинг имкониятлари тенг” News

Ихтиёр Ропиев:”Финалдан олдин икки жамоанинг имкониятлари тенг”

АГМК футзал жамоаси ўйинчиси Ихтиёр Ропиев финал баҳсидан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

Эътиборли жиҳати бу йилги барча финалларда АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда. 

- Дастлаб финалдан олдинги фикрларингизни билдирсангиз? Қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Биз “Пахтакор” билан финалда тўп тепишга тайёрмиз. Рақибимиз анчагина тажрибали ўйинчилардан ташкил топган. Жорий йилда ким чемпион бўлишини олдиндан аниқ айтиш қийин. Икки жамоанинг имкониятларини тенг баҳолаган бўлардим. Қайси жамоа вазиятлардан унумли фойдаланса ғолиб ўша бўлади.

- Бу йил сиз учун омадли ўтгани аниқ. Боиси, ҳам терма жамоа, ҳам клуб сафида халқаро майдонда муваффақиятли тўп тепдингиз...
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш баҳсларида ижобий натижа қайд этдик. Насиб қилса, осиё чемпионатидан медал билан қайтамиз. Гуруҳимиздан Баҳрайн, Индонезия, Хитой каби термалар жой олган. Булар шунчаки оддий термалар эмас. Уларни енгиб жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз. АГМК билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашганимдан хурсандман. Мен учун дебют мусобақа бўлди. Гуруҳдан чиқиб ярим финалга қадар етиб келдик. Биз бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатшимиз мумкин эди. Омад келмаса қийин экан.

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиққан тақдирда, Таиланд ёки Эрон бизга рақиблик қилади...
- Биз ишлашда давом этамиз. Бу терма жамоаларга қарши мураббийлар Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ечим топишади деб ўйлайман. Уларни ютадиган вақтимиз келди. Муҳлислар бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Бу бизга қўшимча руҳий далда вазифасини бажаради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика