Ихтиёр Ропиев “Нефтчи” билан ўйиндан кейин нималар деди?
14 jan 2022 12:09
News
Ихтиёр Ропиев “Нефтчи” билан ўйиндан кейин нималар деди?
Футзал бўйича Олий лиганинг 5-турида “Huaxin-Жиззах” клуби “Нефтчи”га қарши майдонга тушди.
Голларга бой кечган баҳсда 5:3 ҳисобида жиззахликлар зафар қучди. Ўйиндан кейин учрашувда бир гол урган Ихтиёр Ропиев фикрларига қулоқ тутдик.
“Нефтчи” яхши шаклланган жамоа экан. Ҳаттоки, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Уларга тажриба етишмади ёки захира ўриндиғида ўйинчиларнинг камчилик қилган панд берди. Умуман олганда, биз жуда қийин ўйинни ўтказдик ва қийин муваффақиятга эришдик.
Навбатдаги ўйинни “Бунёдкор”га қарши ўтказамиз. Бу рақибимиз ҳам ҳеч қандай рақиб танламайди. Охиригача кураш олиб борадиган жамоалар тоифасига киради. Қисқаси, бизни мураккаб баҳс кутмоқда. Бизнинг асосий вазифа эса мазкур ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз лозим”, - дея фикрларини якунлади Ропиев
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments