Latest news

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  119 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Ихтиёр Ропиев: “Аргентина ва Эрон борасида маълумотларимиз бор” News

Ихтиёр Ропиев: “Аргентина ва Эрон борасида маълумотларимиз бор”

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Мисрни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Ихтиёр Ропиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввалги икки учрашувдаги мағлубиятдан сўнг охирги ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Миср билан қийин ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам имконият юзага келди. Фақатгина, ғалаба орқали кейинги босқичга чиқиш мумкинлигини туфайли охиригача курашдик. Ватанимиз ва халқимиз учун ҳам бизда орқага йўл йўқ эди. Ғалаба учун иштиёқ билан курашиб, якунда ғалаба қозондик", - деди Ропиев.

- Илгари Мисрга қарши ўйнаб, йирик ғалаба қўлга киритилган. Бу галги ўйин аввалгисидан фарқ қилдими?

- Ҳа, албатта. Ўтган гал кичик халқаро мусобақада тўқнаш келгандик. Ҳозир жаҳон чемпионатида тўп тепмоқдамиз. Шу жиҳатидан ўйинга бўлган маъсулият бошқача эди. Миср ҳам ўйин давомида бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Босим уюштириб, ғалабани қўлга киритиш ниятида эканлигини яшириб ўтирмади. 

- Сизнингча, терма жамоамиз кейинги ўйинда ким билан ўйнагани маъқул?

- Рақиб танламаймиз. Ким бўлса ҳам, мақсадимиз – ғалаба қозониш. Аргентина ёки Эронга қарши ўйнаганмиз. Иккиси борасида ҳам бизда маълумотлар бор. Менга қолса, Эрон билан тўқнаш келсак, яхши бўларди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика