Latest news

01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусанов майдонга тушди! (онлайн ҳисоб)  23 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

Ихтиёр Каримов: “Омадсизликлар ортда қолди” News

Ихтиёр Каримов: “Омадсизликлар ортда қолди”

Бугун Ғузорда мамлакат миллий чемпионати 8-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна” клублари ўртасида кечадиган учрашувдан олдин мезбонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Ихтиёр Каримов ўз фикрларини баён қилди:
-   Ниҳоят, ўтган турда Фарғонада бу йилги чемпионатнинг бошланишидаги омадсизликларга чек қўйдик. Дастлабки, айтиш жоиз муҳим очкони қўлга киритдик. Бу дуранг йигитларимизнинг ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Мухлисларимизга эса яхши кайфият бағишлади.

Жиззахликларга қарши ўтадиган бугунги учрашувни ҳам ана шу руҳда давом эттирамиз. “Сўғдиёна”га бўлган ҳурматимизни сақлаб қолган ҳолда шуни айтаманки, мухлисларимиз кўз ўнгида ва қолаверса уларнинг қуллаб-қувватлашлари остида ғалаба қозинишга ҳаракат қиламиз.

Таркибда йўқотишлар, жароҳатлар, муаммолар йўқ. Ҳамманинг кайфияти яхши. Шогирдларим бугунги учрашувга шай ҳолатда туришибди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика