Latest news

11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  0 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  0 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  2 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  3 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13

Ихтиёр Каримов: “Ҳар бир учрашувда максимал натижа учун курашамиз” News

Ихтиёр Каримов: “Ҳар бир учрашувда максимал натижа учун курашамиз”

Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ҳамда “Пахтакор” жамоалари учрашувидан олдин мезбон жамоада вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб турган Ихтиёр Тоғаевич қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
-   Ҳар икки жамоанинг турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрни ва тўплаган очколаридаги фарқни ҳисобга олмаганда, “Шўртан”га ҳам, “Пахтакор”га ҳам очколар сув ва ҳаводек зарур. Масалан биз хавфли ҳудудни тарк этиб, юқорига интилмоқдамиз ва ўз мавқеимизни янада мустаҳкамлаш йўлида боряпмиз. Мавсум бошидаги омадсизликлар ортда қолди ва бу ҳақда умуман ўйлаётганимиз йўқ. Режаларимиз тубдан ўзгариб кетди. Эндиги мақсадимиз фақат ютуқ ва олдинга чиқиб бориш. Бу эса ҳар бир учрашувда максимал натижага эришишни талаб этади.  

Рақибимиз - “Пахтакор” мамлакатимизнинг энг номдор ва байроқдор жамоаси, ҳар томонлама ҳурматга сазовор. Юқоридаги фикрларимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, тошкентликлар ҳам бу йилги мавсумни бироз нотекис бошлаган эди. Лекин сўнгги турларни яна ижобий натижалар билан якунлашмоқда. Табиийки, меҳмонларимиз ҳам Ғузорга  очко олиш мақсадида ташриф буюришади.

Ўз навбатида биз ҳам қараб турмаймиз. Бир сўз билан айтганда, кескин ва қизиқарли курашларга бой ва зўр учрашув бўлади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика