Latest news

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  15 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  7 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Ихероуме Уче: "Эроннинг ўрнида Ўзбекистон бўлиши керак эди" News

Ихероуме Уче: "Эроннинг ўрнида Ўзбекистон бўлиши керак эди"

Бразилияда давом этаётган ЖЧ-2014да бугун яна 3 та учрашув ўтказилади.
Марказий ўйинлардан бири Англия ва Уругвай терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ким билади, балки бугун яна бир номдор терма жамоа билан хайрлашармиз? Шунингдек, дастлабки турда ғалаба қозонган Котд`Ивуар ва Колумбия терма жамоаларининг ўзаро ўйинига ҳам қизиқиш юқори. Дастлабки турда мағлубият аламини тотиб кўрган Япония ва Греция терма жамоалари ўйини ҳам анча шиддатли ўтиши кутилмоқда.

Биз бугунги ўйинлар олдидан Пахтакор жамоасининг собиқ нигериялик ҳужумчиси, бир неча йилдан бери Вьетнам чемпионатида тўп тепиб келаётган Ихероуме Уче билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Уче, салом. ЖЧ-2014 ўйинларини кўриб боряпсизми?
- Албатта. Ҳар бир учрашувни катта қизиқиш билан томоша қиляпман. Айниқса, Нигерия терма жамоасининг ўйинини интиқлик билан кутяпман. Табиийки, биринчи навбатда ўз ватаним жамоасига мухлислик қиламан. Афсуски, старт унчалик ҳам ўхшамади. Эрон билан бўлиб ўтган ўйинда осиёликлар дарвозасига йўл топа олишмади. Ўзи аслида Эроннинг ўрнига Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига бориши керак эди. Ўйлайманки, кейинги икки ўйинда вазиятни ижобий томонга ўзгартиришади.   

- Бугунги учрашувлардан нималарни кутяпсиз?
- Бугун Япония ва Колумбия терма жамоалари ғалаба қозонишади. Англия ва Уругвай ўйинида эса ғолиб аниқланмайди, яъни дуранг натижа қайд этилади.

- Ҳисоб қандай бўлишини тахмин қиляпсиз?
- Башорат қилишни ёқтирмайман, чунки ҳамиша ҳам тўғри чиқмаган. Шундай бўлсада, тахминимни айтаман. Колумбия  Котд`Ивуар - 2:0, Япония  Греция - 2:0. Уругвай  Англия - 1:1.

- Испаниянинг кетма-кет икки мағлубияти ва бунинг натижасида гуруҳнинг ўзида қолиб кетаётганини сиз ҳам ҳазм қила олмаган бўлсангиз керак?
- Бўлмасамчи. Амалдаги жаҳон чемпионларининг бу тарзда мундиални тарк этишларини ҳеч ким кутмаганди. Шу жумладан, мен ҳам. Начора, бу футбол. У эса шуниси билан қизиқ. Шахсий фикрим, Испания терма жамоасининг ўйинини рақиблар яхшигина ўзлаштириб олишган.   

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика