Latest news

03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  4 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  28 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  18 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  18

Иван Йованович: "Эртага дуранг натижаси қайд этилиши ҳам мумкин" News

Иван Йованович: "Эртага дуранг натижаси қайд этилиши ҳам мумкин"

"Локомотив" ва "Ал Наср" ўртасидаги ўйиндан олдин меҳмонлар устози Иван Йованович ва футболчи Жирес Кембо Экоко матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим, баҳс қийин кечади. Бу ўйинда гуруҳдаги биринчи ўрин тақдири ҳал бўлади. Катта эҳтимол билан айнан эртанги икки клуб кейинги босқчига чиқади. Гуруҳдан чиқиш учун "Локомотив", "Ал Наср" ва "Ал Иттиҳод" клублари даъвогар. Шу боис охирги тур ўйинлари кескин кечади. "Локомотив" жуда кучли жамоа, улар айни пайтда квартетимизда пешқадам бўлиб турибди. Эртанги ўйин натижасига кўра гуруҳдан чиқишни истаймиз", - дейди Йованович.

"Эртанги баҳс худди биринчи ўйиндаги каби кескин кураш бўлишини кутаяпман. Рақиб жуда кучли ва уларга қарши яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишни истайди", - дейди Кембо Экоко.


- Иккала жамоани дуранг қониқтиради. Эртага 0:0 ҳисоби қайд этилишини кутишимиз мумкинми?

- Албатта футболда исталган ҳисоб қайд этилиши мумкин. Биз гуруҳда биринчи ўринни олиш учун ҳаракат қиламиз. Шу боис ҳар қандай натижа бўлиши мумкин.

- "Локомотив"нинг қайси футболчиларини энг хавфли деб ҳисоблайди?

- Қайсидир футболчини алоҳида кўрсатиб ўтмоқчи эмасман. Рақиб жамоавий тарзда жуда кучли. Жисмоний томонлама кучли футболчиларга эга бўлгани учун гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

- Сиз мураббий сифатида АПОЭЛЬ билан Европа чемпионлар лигасида ишлагансиз. Чорак финалда "Реал"дек клубга қаршилик қилгансиз. ОЧЛ ва ЕЧЛ ўртасида қанчалик катта фарқ бор?

- Икки чемпионлар лигаси орасида фарқ жуда катта. Инфраструктура, майдонлар ва бошқалар томонидан бошқа бошқа мусобақалар ҳисобланади. Европа чемпионлар лигаси ҳозирги кунда футбол оламидаги энг машҳур ва кучли мусобақа ҳисобланади. У ерда жаҳон юлдузлари ўйнайди. Яқин орада бу мусобақага тенг келишнинг имкони йўқ. "Ал Наср" билан ОЧЛда биринчи йил ишлаяпман. Осиёда ҳам ташкилотчилик ўсиб бораётгани кўриниб турибди, кичик деталларгача эътибор қилинади. Умид қиламанки яқин йилларда ОЧЛ ҳам юқори савияга чиқиб боради.

- Гуруҳ босқичида учта клубга қарши ўйнадингиз. Сизнингча қайси клуб энг кучлиси?

Жирес Кембо Экоко: - Ўзбекистонда ўзбек клубларига қарши ўйнаш доим қийин бўлиб келган. Бу ерда ҳар бир клуб қийналади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика