Latest news

12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  1 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  5 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  7 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  5

Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман" News

Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"

"Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этади.

Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович "шунқорлар" сафига қайтиш арафасида турибди. Буни футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди. 

"Менда бир нечта вариантлар бор эди. Якунда "Қўқон-1912" билан келишувга эришдим. Янги мавсумни шу жамоада бошлайман. Бахтиёр Ашурматов билан яна бирга ишлаш имконияти юзага келганидан хурсандман. Биз бу йил аввалги мавсумдаги натижамизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Қўқон мен учун иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Жамоанинг ажойиб мухлислари бор. Шаҳар кўчаларида сайр қилар экансиз инсонларнинг ёқимли кайфиятига гувоҳ бўласиз. Ушбу жамоа мен ва оилам учун яхши танлов бўлишига ишонаман. Чемпионат бошлангач оиламни ҳам олиб келишни ният қилганман",- дейди Йосович.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика