Latest news

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  13 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

"Қўқон-1912" ҳимоячиси Йосович: "Керак бўлса, дарвозага туришга ҳам тайёрман" News

"Қўқон-1912" ҳимоячиси Йосович: "Керак бўлса, дарвозага туришга ҳам тайёрман"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" Суперлиганинг 11-турида "Насаф"га қарши майдонга чиқди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосовичнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Локомотив" билан сафардаги ғалабадан сўнг кўпчилик "Насаф" билан ўйинда ижобий натижага умид боғлаганди. Лекин кўрдикки, якунда "Қўқон-1912" мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди...

- Тошкентда "темирйўлчилар" устидан ғалаба қозонганимиздан сўнг юқори кайфиятда "Насаф" билан ўйинга тайёргарлик кўргандик. Футболда тезкор гол кўп нарсани ҳал қилади. Биз эса ушбу баҳсда илк дақиқалардан дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. "Насаф"га қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши табиий. Улар пас орқали ўйнашади, учрашувни назорат қилишга интилишади. Тан олиш керак биринчи бўлимда рақиб яхши ўйин кўрсатди, гол уришди. Биз эса кам сонли вазиятлардан фойдалана олмадик. 

- Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Қўқон-1912" бу мавсум ўз майдонида ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. Ўтган мавсумда эса буни акси кузатилган, жамоа ўз майдонида кўпроқ очко жамғарганди...

- Ҳа, нафақат охирги мавсум, олдинги йилларда ҳам рақиблар учун Қўқондан очко билан қайтишга қийналишганди. Лекин жорий мавсумга келиб шундай ҳолат кузатилмоқда, дея оламан. Шунингдек кўп очко йўқотмоқдамиз. Айрим баҳсларда омадимиз келмаганини ҳам айтиш жоиз. Нима ҳам дердим, олдинга интилишда давом этамиз. Орадаги танаффусдан сўнг иккинчи даврада сафардагидек уйда ҳам ғалабаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Бошқа иложимиз ҳам йўқ. 

- "Насаф" билан баҳсда сизни ярим ҳимоячиларга яқин ўйнаганингизга гувоҳ бўлдик. Одатда майдонда сўнгги ҳимоячи вазифасини бажарар эдингиз...

- Тўғри айтдингиз. Менинг асосий вазифам марказий ҳимоячи сифатида тўп тепиш. "Насаф" билан биринчи маротаба таянч ярим ҳимоячиларига яқин позицияда ўйнадим. Мураббийнинг кўрсатмаларини бажариш менинг профессионал ишим ҳисобланади. Агарда дарвозага турасан деса, бунга ҳам тайёрман. Лекин ўзимни ҳимоячи сифатида қулайроқ ҳис қиламан. 

- Жамоанинг бу йилги таркиби ва салоҳияти ўтган мавсумдаги натижани янада яхшилашга қанчалик қодир?

- Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, биздан юқоридаги жамоалар билан катта фарқни кўрмаслигимиз мумкин. Бу мавсум янада қизиқарли ўтишига ишончим комил. Масалан битта ғалаба бизни 5-4 ўринларга олиб чиқиши мумкин. Барча ўйинларда кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Бошни туширишимиз керак эмас. Кайфиятни кўтариб ғалабалар сари интилишда давом этишимиз лозим. Энг асосийси "Қўқон-1912"да ички муҳит жуда яхши. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам жамоадагилар билан ўзаро муносабатларимиз аъло даражада. Жамоанинг салоҳияти юқори. Футболда қайсидир ўйинда режаларингиз ўхшайди ёки ўхшамайди. Бу мавсумни ўтган йилгидек тепа ўринларда якунлай оламиз. Мухлислардан ташвишланмасликларини сўрайман. 

- Клубга қандайдир барқарорлк етишмаётгандек...

- Бу яққол кўриниб турибди. Битта ўйинда ютсак, иккинчисида ютқазмоқдамиз. Агарда турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашни истасак бўлажак учрашувларда ғалабани ўзимизники қилишимиз лозим. Ҳозирда яна иккита учрашув ва бутун бошли, кўп нарсага ойдинлик киритиб берадиган иккинчи давра кутмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика