Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Иван Йосович: "Балки "Қўқон-1912" "Локомотив" учун ноқулай рақибдир" News

Иван Йосович: "Балки "Қўқон-1912" "Локомотив" учун ноқулай рақибдир"

Муҳим ғалабадан кейинги фикр.

"Қўқон-1912"нинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосович "Локомотив"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга ўйин борасидаги мулоҳазаларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида...

- Аввалги 3та учрашувда максимал даражада ҳаракат қилган бўлсакда, кичкина хатолар эвазига мағлубиятга учраётгандик. Қайсидир маънода омадсизлик десам ҳам бўлади. Ўйин давомида борингни берасан, ҳаракат қиласан, лекин якунда ютқазасанг алам қилади. Худога шукур кеча "Локомотив"ни мағлубиятга учрата олдик. Мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтарган бўлса ажаб эмас. Буни кейинги ўйинларда билиб оламиз. Олдиндаги рақиблар билан ҳам осон баҳс кечмаслиги аниқ. Аммо бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олишимиз учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. 

- Статистикага қарайдиган бўлсак, жамоа кеча рақиб дарвозасига 3та зарба йўллади. Уларнинг 2таси гол. "Локомотив" эса устунликни қўлига олди, кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмади. Кеча чинакамига "Қўқон-1912"нинг омади келдими?

- Омад келиши учун ҳам ҳаракат қилиш керак. Ўз-ўзидан осмондан тушмайди. Қизиқ ҳолат шуки, "Насаф", "Нефтчи"га қарши ўйинларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб мағлубиятга учраган эдик. Кеча шунинг тескариси юз берди. 

- Марказий ҳимояда Мурод Ҳолмуҳаммедов билан яхши тандем ҳосил қиласиз. Унинг қайтиши жамоага кўтаринки руҳ бердими?

- Бош мураббийимизни қийнаётган муаммолардан бири жароҳатлар ва йўқотишлар ҳисобланади. Таркибдаги ҳар бир футболчининг ўрни бор. Мурод эса жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси. Дилшод Раҳматуллаев, Александр Мерзляков, Ойбек Рустамов сафимизга қайтса янада кучли бўламиз. 

- "Қўқон-1912" сўнгги йилларда бошқаларга қараганда "Локомотив" учун чақилмас "ёнғоқ"қа айланиб бормоқда...

- Улар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Жамоани ёш мураббий бошқармоқда. Шунга қарамай майдонда  унинг имзоси бор. "Локомотив"га кейинги учрашувларда омад тилайман. Саволингизга якун ясайдиган бўлсам, балки биз бу жамоага ноқулай рақибдирмиз (кулади).


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика