Latest news

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Иван Бубало: "Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим" News

Иван Бубало: "Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Иван Бубало матбуот анжуманида иштирок этди.

"1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нима ҳам дердим. Жуда ёмон ўйин кўрсатдик. Агар 10 киши бўлиб қолмаганимизда бунчалик ёмон натижа бўлмасди. Ўз хатомиз туфайли тезкор гол ўтказиб юбордик, аммо кейин бизда Йовичнинг вазияти бўлди. Ундан кейин гол ҳам урдик. Қизил карточка берилган вазиятни кўра олмадим. Четлатишдан кейин ўйин ўзгариб кетди. Бир дақиқадан кейин стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум"га ютқазганимизда мен айбдор эдим. Бугун эса фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор. Стандарт вазиятларда курашмаса футболчилар ҳам мағлубиятни ўзига олиши керак. Бугун фақат 17 ёшли Азиз Тўлқинбеков ва Амир Тўрақулов характер кўрсата олишгани менга ёқди холос", - деди Иван Бубало.

- Бугун ҳимоячилар жуда ҳам қўпол хатога йўл қўйишди...

- Тўғри айтдингиз. Рақибнинг деярли барча зарбаси голга айланаверди. Бугун 1 фоиз ҳам омадимиз келмади. Агар менинг қўлимда келганимда барча футболчиларни алмаштирардим. Ўйинни ёш боллар билан ютқазганим яхши. Чунки бугун Азиз ва Амир ёши катта футболчилардан яхшироқ ўйнашди. Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим.

- Бугунги мухлислик ҳақида нима дея оласиз?

- Ажойиб муҳит. "Андижон" мухлисларига раҳмат айтаман. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман.

- Ўйиндан олдинги статистикадан хабарингиз бормиди? "Андижон" ҳеч қачон "Бунёдкор"ни юта олмаганди...

- Ҳа буни билардим.

- "Бунёдкор" бу йил ўйин томонлама жамоа ўртамиёна клубга айланиб қолди. Бу бюджет билан боғлиқми?

- Бюджет ҳақида гапира олмайман. Тўғри 4-5-ўринларда эмасдирмиз, аммо "Бунёдкор" лигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас.






Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика