Latest news

00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  11 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  6 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман" News

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- Бугун ўйиннинг сўнгигача томонлар жанговарликни ушлаб туришди. Нафақат футболчи ва мураббийлар, балки, мухлислар ҳам ўзига ҳос босимни ҳис қилиб туришди. Ўз навбатида чиройли футбол ҳам бўлди. Биз натижа учун ҳам ўйнай олишимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиблар босим уюштиришини билгандик. Жарима майдончамизда кўплаб тўп узатишлар бўлди, ҳавода тўп учун курашлар кўп амалга оширилди. Ўйин якунида гол уришга улгурмай қолдик. Бу мағлубиятсиз сериямиздаги муҳим очколардан бири ҳисобланади. "Нефтчи" ҳам кучли жамоа эканлигини, сўнгги сонияларгача ўз мақсади, балки, чемпионлик учун ҳам кураша олишини кўрсатмоқда. Мухлисларга ҳам офарин, улар жамоасига ёрдам бериб туришди. Яхши ўйин кўрсатгани учун икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

- Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳакам билан кўп тортишдингиз. Ҳакамлик ҳақида ҳулосангиз қандай?

- Албатта, майдонда доимо эмоциялар билан бўламиз. Баъзида барчасини ҳам обьектив тарзда кўрмаслигимиз мумкин. Тўғриси, футболчиларимнинг кўп сариқ карточка олаётганидан бироз хафа бўлдим. Сариқлар эса тўпланиб, бирор футболчининг навбатдаги ўйинда қатнашмаслигига сабаб бўлади. Ҳакамларнинг ўз қўмитаси бор. Улар ўйинни кўриб чиқадилар ва профессионал тарзда муҳокама қиладилар. Қонун бор, унга риоя қилиш керак. 

- Зенан Займович оддий ҳолатда сариқ олди. Умуман олганда у сўнгги пайтларда кўп гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади.

- Футболчиларга майдонда концентрация керак. У сариқ карточкага лойиқмиди ёки йўқ, билмайман. Ўзингиз билганингиздек, ўйин жуда асабий ўтди. Бундай пайтда доим ҳам ҳиссиётларни жиловлаб бўлмайди. Буларнинг барчаси футболда бўлиб турадиган ҳолатлар. Натижадан бугун қониқдим. Аммо бошқача олиб қараганда, бугун футбол байрами бўлди. 

- Сиз мураббийлик қиладиган жамоалар асосан вақт чўзмасди. Бугун илк марта бундай ҳолатни кўрдик.

- Барчаси ҳам Сиз ўйлагандек эмас. Йигитларга вақт чўзишни, ётиб олишни кўрсатма бермаганман. Бугун мухлислар кўп эди, шу сабабли икки жамоа ҳам фақатгина олдинга ўйнашга ҳаракат қилди. Жуда кўп курашлар бўлди. Биз динамик футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, вақт чўзишни истамаймиз. Барибир якунда натижа асосий ўринда бўлади. Шу сабабли футболчиларнинг ўзи баъзида темпни туширишга ҳаракат қилади. Ўтган ўйинлар давомида ўзимиз учун керакли дарсларни оляпмиз.

- Савол яна вақт чўзиш ҳақида. Жамоанинг кўплаб футболчилари, асосан легионерлари вақт чўзишда кўп иштирок этишди. Бунга мухлисларнинг реакцияси ҳам жуда оғир кўриниш олди. Сиз вақт чўзилишини кўрсатма бермадим, деб айтдингиз. Кейинги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туриши мумкинми?

- Биз шунчаки майдонда ётиб олмадик. Ҳакам эса сариқ карточка берди. Ўшанда жароҳат етказилиши мумкин бўлган ҳолат юзага келганди. Мухлислар ҳеч қачон рақиб томоннинг фикрига қўшилмайди. Келинг, қўмитага борамиз ва ўша ерда нималар бўлганини бирга кўрамиз. Ҳозир ҳакамлик билан шуғулланишни истамайман. Бизда ҳам ҳакамлик билан муаммолар бўлиб туради. Бироқ бундай нарсалар матбуот анжуманида муҳокама қилинмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика