Latest news

08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   0 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  4 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  171 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  18 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  7

Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман" News

Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалдан ўрин олган "Бухоро" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Бухоро" жамоасини Кубок финалига чиққани билан табриклайман. Улар биринчи бор финалда иштирок этишади ва омад тилайман. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, жуда қизиқ баҳс гувоҳи бўлдик. Иккита гол ўтказиб қийин вазиятга тушиб қолдик, кейин эса икки бор тўп киритиб мувозанатни тикладик.

Биз рақибнинг кучли томонларини билардик. "Бухоро" стандарт вазиятларда ва тўпни узоққа узатишларда яхши ўйин кўрсатади. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердик, футболчиларга қўлни туширмасликни айтдик. Майдонга чиққач ўз вазиятимизни кутдик, гол уришимизни билардик.

Экстра таймларда ҳам бор кучни бердик. "Бухоро" ҳам яхши ўйин кўрсатди, жарима майдонимиз ичида ва атрофида кўп марта босим ўтказди. Рақиб сафида ёш йигит узоқдан жуда чиройли гол урди. У тўпга зарба беришни усталик билан амалга оширди.

Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, бугун ҳамма борини бериб ҳаракат қилди. Характер кўрсата олдик. Сифатли ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Кубок баҳси ярим финалга хос тарзда кечди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Руҳий зарбани қабул қилиб олган бўлишимиз мумкин, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Жамоамиз кучли футболчилардан иборат.

- "Бухоро" биринчи бўлимда тезкор иккита гол урди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?

- Биз рақиб таклиф этадиган ҳар қандай ўйинга тайёр эдик. Албатта, осон бўлмаслигини билардик. Рақиб ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида тўп тепди. Бу ҳам устунлик берди. Биз ҳам ҳаракат қилдик, лекин рақиб имкон бермади. Тўғриси, пенальтилар серияси бўлишини кутдим, бироқ узоқдан йўлланган зарба голга айланди ва шу билан ҳаммаси тугади.

- Дориев тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда боряпти. Аммо бугун унинг омади келмади.

- Агар ассистлари билан қўшиб ҳисобласак, Дориев биринчи ўринда кетяпти. Биласизми, ҳар ўйинда бир хил ҳаракат қилишнинг имкони йўқ. Дориев яхши футболчи, лекин рақиблар ҳам унга қарши ўйнашади. Баъзи ҳолларда уни ёпиб қўйишади. Дориев гол урмагани учун ютқаздик деган фикрдан йироқман. Футболда ҳар қандай ҳолат учраб туради. Мен ҳамма футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугун жамоамиз ёмон ҳаракат қилмади, фақат айтиб ўтганимдек узоқдан киритилган гол ўйинга нуқта қўйди. Афсусланиш керак эмас, чунки яхши ўйин кўрсатдик. Бугун бемалол ухласак бўлади.

Rating: +1   

Comments

+2   
25 sep 23:01:57
Google User
Bugun 3 ta zo'r o'yin ko'rdik, rahmat! Har 3 ta o'yinni oxiri yondi
+1   
25 sep 23:08:01
Аваз Худойқулов
Шогирдларининг ўйинидан рози бўлган экан, демак бу Бухоронинг кучли жамоа бўлиб шаклланаётганидан далолат, Хомяков эффекти!
+1   
25 sep 23:06:43
Мирик с Бухары
"Сўғдиёна" 2-таймда жуда зўр ўйнади. Деярли 45 дақиқа давомида "Бухоро" ни деярли жарима майдончасига қамаб қўйди. Ҳисоб тенглашгани ҳам шундан далолат. Жиззахлик мухлислар, сизларда зўр мураббий ва яхши жамоа бор. Ҳеч ҳам хафа бўлиш керакмас, "Сўғдиёна" нинг ўйини кучли.
   
26 sep 04:34:31
Александр Гейнрих
Супер гол омад Бухоро
   
25 sep 22:50:48
Gol_Plus
Аут Иванжон !
-1   
25 sep 22:54:08
Санжар
Лекин стадион чими ит экан европадаям йук бунака чим ПФЛ стандартига жавоб беради)))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика