Latest news

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  16 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор" News

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" (2:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Шуни айтишим мумкинки, мазмунли ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи таймда яхшироқ ўйнадик. Темпни ушлаб туриш борасидаги режаларимиз амалга ошди. Афсуски, дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик ва керакли вазиятда имкониятни сақлаб қола олмадик. Ўзгаришлар орқали натижани ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Яхши ўйин кўрсатгандик, барчаси ўз қўлимизда эди. Бироқ ғалабани ушлаб қола олмадик. Барча кўрди, охирги сонияларгача ғалаба учун курашиш керак эди. "Андижон" муносиб ҳаракат қилиб, характер кўрсатди. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгунча яхши ўйнадик. Кейинчалик ўйинимиз унчалик қовушмади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз биз учун афсусланарли. Уч очкони қўлга кирита олмаганимиз аламли бўлди.

- Дориевнинг голигача бўлган вазиятда уни "Андижон" ҳимояси яхши қўриқлади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, бунга йўл қўймади. Биргина унга боғлиқ эмас. Бу жамоавий ўйин. Бир ўзи ҳеч нима қила олмайди. Жамоа билан яхши натижага эришиши мумкин. Фақат бир футболчини яхши ёки ёмон ўйнади, деб айта олмайман.

- Бугун Рубин Хебай қайдномада ҳам кўринмади...

- Уни жароҳати бор, лекин жиддий эмас. Яқин кунларда жароҳатдан фориғ бўлгач яна майдонга қайтади. Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Бухоро" билан ўйинимиз бор. Ўйлайманки, у ўша учрашувда жамоамизга ёрдам беради.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика