Latest news

13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  0 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  0 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   7 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  10 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  9 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  34

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди" News

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди"

Coca Cola Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди, рақиблар деярли тўлиқ ўйин бир киши кам бўлиб сифатли ўйнади. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, ўйинни қайта қуришни истадик. Биринчи бўлимда ҳаракат қилдик. Балки, танаффусдан кейин тизимни ўзгартиришда кечиккандирмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам рақибдан бир киши кўп бўлиб яхши ўйин кўрсатиш шарт эди. Ушбу мағлубиятдаги бор айбни ўз бўйнимга оламан. Футболчилар нимадир яратишга ҳаракат қилишди. Вақтида гол ура олмадик. Ҳимоядаги ўйинимиз менга маъқул келмади. Бу борада ишлаш ва камроқ гол ўтказиб юборишни ўйлаш керак. Шунингдек, ўйинларга бор кучни ташлашни ўрганиш лозим.

- Жамоа Сизнинг қўл остингидаги энди иккинчи ўйинини ўтказди. Бироқ 87 дақиқа мобайнида рақибидан бир киши кўп бўлиб ҳам тузукроқ вазиятлар ярата олмади. Муаммо нимада?

- Биринчи бўлимда гол уришимиз учун етарлича вазиятлар бўлди. Ўзингиз ҳам яна бир бор биринчи бўлимни томоша қилиб кўринг. Буни бошқачароқ гапириш керак. Иккинчи бўлимда бизда вазият бўлмади. Ўз навбатида рақибларда ҳам яққол вазиятлар бўлгани йўқ. Йигитлардан қарши ҳужумга ўтишдаги боғловчи фазаларда ишончли ўйнашни талаб қилгандим. Балки шу сабабдан ҳужумга ўтишга қийналгандирмиз. Агарда биринчи бўлимда гол уриб олганимизда, ўйиннинг иккинчи тайми умуман бошқача ўтган бўларди. Ўша вазиятни эса махсус комиссия кўриб чиқади.

- Ҳакамликдан мамнунмисиз?

- Улар доимо ҳақ бўлиши керак, тўғрими? Кейинчалик қарорни комиссия чиқаради. Биз ҳам комиссияни кутамиз. Балки ҳозир обьектив фикр беролмаслигим мумкин. Ёрдамчиларим ўша вазият пенальтига етарли эмас деб айтишди. 

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика